"Фанат Суперлига". "Бунёдкор" – "Металлург" 2:1

Narzulla Saydullayev
9 апр 2020, 16:59
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.  

Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади.  Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.  

Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Фанат Суперлига".  "Бунёдкор" – "Металлург"

"Ўйин" соат 17:00да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. Тўғри жавоб бериб қайсидир жамоага очко келтирган ник соҳиблари ўша турда бошқа жамоа мухлиси бўла олишмайди!       

1-Савол: 2004 йил Олий лигада "Металлург" тўпурари ким бўлган? Жавоб: Ҳикмат Ҳошимов  (ҳеч ким топа олмади)

2-Савол: 2007 йил Олий лигада "Қурувчи" тўпурари ким бўлган? Жавоб: Илҳом Мўминжонов (HAVASKOR JURNALIST  "Металлург" мухлиси биринчи бўлди)

3-Савол: 2007 йил Фарҳод Тожиев қайси клубда ўйнаган? Жавоб: "Самарқанд Динамо" (MMMReal "Бунёдкор" мухлиси биринчи бўлди)

4-Савол: 2015 йил Баҳриддин Ваҳобов қайси клубда ўйнаган? Жавоб: Қизилқум (MMMReal "Бунёдкор" мухлиси биринчи бўлди)

Ўйин тугади. "Бунёдкор" – "Металлург" 2:1

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia