Фалькао узоқ танаффусдан сўнг терма жамоаси сафида майдонга тушади
Aziz Tukhtamuradov
30 авг 2014, 15:22
"Монако" футболчиси Радамель Фалькао оғир жароҳатдан сўнг илк бора 5 сентябрь куни Колумбия терма жамоаси сафида майдонга тушади.
Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Хосе Пакерман футболчини Бразилияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига таклиф этди.