Фалькао “Монако”да қолишни хоҳламаяпти

Монегасклар раҳбарияти колумбиялик ҳужумчини жамоада қолишга кўндира олмади.

L’Equipe хабарига кўра, Фалькао “Монако”дан тезроқ кетишни хоҳламоқда. У “Галатасарой” сафида ўтиш ниятида. Турклар Фалькаога 2022 йилгача мўлжалланган, йиллик 5 млн евролик маошга эга шартнома таклиф қилган. Бунда бонуслар ҳисобга киритилмаган.


Манба: L’Equipe