Фалькао фаолиятини Испанияда давом эттиради

Alisher
1 сен 2021
"Галатасарой" ҳужумчиси Радамель Фалькао фаолиятини Испанияда давом эттиради.

35 ёшли колумбиялик футболчи эркин агент мақомида "Райо Вальекано" билан шартнома имзолайди.

У бир йилга мўлжалланади ва битимда уни бир мавсумга узайтириш мумкинлиги борасида банд бўлади.

Фалькао 2019 йилнинг сентябридан бери "Галатасарой" клубида ҳаракат қилаётган эди.

Футболчи 2020/21 йилги мавсум 18та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: AS