UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  5 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)

Ўзбекистон кубогида "H" гуруҳи қуръа натижалари эълон қилингандаёқ барча томонидан "Ўлим гуруҳи" мақомига лойиқ кўрилганди.

Амалда ҳам шундай бўлди. Бу гуруҳдаги ҳар бир ўйин ва қайд этилаётган натижалар ҳақиқатдан ҳам футбол мухлисларнинг эътиборини қозона олаяпти. Дастлабки турда Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланадиган "Насаф" Қаршида "Навбаҳор"ни қабул қилди. Ўткир Юсупов фантастик ўйин кўрсатиб юборган учрашувда Самвел Бабаян жамоаси кичик ҳисобдаги ғалабага эришди. "Андижон" ва "Динамо" ўртасидаги гуруҳнинг иккинчи ўйини ҳам "Ўлим гуруҳи" мақомига хос тарзда ўтди, Андижондаги драмада 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг натижа қайд этилди. 1-тур учрашувларидаёқ кескинликнинг юқори нотага чиқиб кетганлиги бу гуруҳда навбатдаги босқич учун кураш сўнги турнинг энг сўнги сонияларига қадар давом этишини англатаётганди.

"H" гуруҳининг иккинчи тур учрашувлари ҳам футбол мухлисларига шиддатли тўқнашувларни тақдим этиб берди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва навбатдаги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилди. Жиззахда "Динамо" ва "Насаф" ўртасида кечган баҳс эса Ўзбекистон кубоги жорий мавсумининг энг ёрқин тўқнашувига айланиб кетди, супер ўйин. Бу учрашувда ҳар икки томон ҳам шунчаки мағлубиятга рози эмасди, ғалаба учун кураш ҳакамнинг финал ҳуштаги чалингунига қадар давом этди. 3:3 ҳисобида якунланган ўйин, жанговор дуранг ва таслим бўлишни истамаган икки жамоанинг супер қарама-қаршилиги. Ўринли савол туғилади, нега биз Жиззахда драмага айланиб кетган ушбу учрашувни телевидение орқали жонли эфирда кўрмадик?

"Навбаҳор" ортда қолган 2 та тур учрашувларидан сўнг гуруҳда муддатидан аввал биринчи ўринни қўлга киритди. "Насаф", "Андижон" ёки "Динамо" жамоалари сўнги турда қандай натижага қайд этишларидан қатъий назар 6 очко тўплай олишмайди. Гуруҳдаги иккинчи йўлланма учун кураш шу 3 та клуб ўртасида кечади.

Жиззахдаги супер ўйин якунида ташкил этилган матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эндиликда барчаси "Навбаҳор"нинг қўлида қолганини, Наманган клуби ўзи истаган жамоани навбатдаги босқичга олиб чиқиши ҳақида айтиб ўтди. Вадим Абрамовда ҳам шунга яқинроқ фикрлар бўлди, самарқандликлар устози кўп нарса сўнги турдаги "Динамо" - "Навбаҳор" тўқнашуви натижасига боғлиқлигини таъкидлади. Футбол мухлисларида Самвел Бабаянга сўнги турда ротациялар билан боғлиқ савол борлигини ҳис этган журналистлар "Навбаҳор" бош мураббийидан айни масалада изох олишди. Бабаян "Навбаҳор" учун ҳар бир ўйин навбатдаги учрашувларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беришини, жамоа "Динамо"га қарши баҳс орқали Суперлига баҳсларига тайёргарлик кўриши ҳақида фикр билдирди. Наманганликлар бош мураббийининг фикрларидан келиб чиқсак, "Навбаҳор" Жиззахга ёшлар таркиби билан "Динамо"га шунчаки ютқазиб кетмайди.

Гуруҳнинг сўнги 3-тур учрашувлари 28-апрель санасига белгиланган. Шу куни "Андижон" ўз майдонида "Насаф"га қарши майдонга чиқса, футбол мухлислари Жиззахда "Динамо" - "Навбаҳор" тўқнашувига ҳам гувоҳ бўлишади. Бир хил сана ва айни бир вақтда бошланадиган ўйинлар.

Сўнги тур олдидан "Навбаҳор"да 6, "Динамо"да 2, "Насаф" ва "Андижон"да 1 очкодан мавжуд. Фалакнинг гардиши билан кубокнинг амалдаги соҳиби ҳисобланган "Насаф" мазкур мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлармикан, нима деб ўйлайсиз?



Бекзод Толибов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
25 апр 15:48:06
MuhlisUz
Abror_Tursunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Dinamo natijaga erisholmasligi bilib aytdim men ham
Навбахор иккинчи таркибни тушириб ютказиб берсачи? Кимга керак кучли жамоа(Насаф)ни узига яна ракиб булиши учун олиб чикиш?
   
25 апр 15:44:44
Abror_Tursunov
MuhlisUz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ундай эмас, Насаф ютган такдирда хам чиколмайди(4 очко) агар Динамо хам ютиб куйса(5 очко). Навбахорни кулида дегани - хохласа иккинчи таркибни тушириб-маглуб булади ва Динамони опчикади ёки асосий таркиб билан галаба ва Насаф-Андижон голиби чикади...
Dinamo natijaga erisholmasligi bilib aytdim men ham
   
25 апр 15:35:42
MuhlisUz
Abror_Tursunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nasafni o'z qo'lida ekan
Ундай эмас, Насаф ютган такдирда хам чиколмайди(4 очко) агар Динамо хам ютиб куйса(5 очко). Навбахорни кулида дегани - хохласа иккинчи таркибни тушириб-маглуб булади ва Динамони опчикади ёки асосий таркиб билан галаба ва Насаф-Андижон голиби чикади...
   
25 апр 11:52:14
Жахонгир-9
кубокда натижа курсатиш энди Насафни кулида эмас.Насафда шиддатли уйинлар йуколган.Насаф мамурияти охирги пайтларда факар лигионер харид килиш у,уйинчисини четга сотиш билан шугулланди.Мана окибати.Кучли деб юборилган жамоанинг янги уйинчилари жамоа уйинларида киришиб кета олмади.Хали Чемпионат уйинлари нима булади-Буни Худо билади.Эх насаф Насаф.Эхтимол Бошкевич керакдир Насафга Чунки бошкевич ОФК кубогини олганда Насафда яхши хужумчи эди.Хозирда Жамоалар ичида Мураббийлардан факат Бабаян ва Бошкевич колди -Уйин пайтда Уз жамоасини Жон-Жахти билан кулловчи.Улар иложи булса майдода тушиб кетгудек. Колган мураббийларда курманим Бунакасини.Рузикул боки бегам га айланиб колди Охзирги вактларда.
   
25 апр 10:53:24
Туйгун
Бекзоджон Турон нима булди хусусий клуб деб бонг урардиз хаммаси томомми
   
25 апр 10:41:42
Донийор Кадиров
Хаммасни узин. Кулида эканку
   
25 апр 10:18:59
Тулкин Хайитов
Abror_Tursunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nasafni o'z qo'lida ekan
Динамони уз кулида
   
25 апр 10:17:24
К.А.А.
Чикиб кетса кетсин кубок кераймас Насафга сан олакол Бекзод Толипов
   
25 апр 10:12:52
Abror_Tursunov
Nasafni o'z qo'lida ekan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика