

Ушбу учрашув Вадим Абрамов ва Улуғбек Бақоев учун Суперлигадаги ўзаро тўртинчи тўқнашув бўлди. Абрамов илк бор "Нефтчи" жамоаси бошқарувида Бақоев устозлигидаги "Бухоро" билан беллашган, унда қўҳна шаҳар жамоаси 2:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлаган эди. Ўтган мавсумда Вадим Абрамов "Бунёдкор" мураббийи сифатида Бақоев бошқараётган "Суғдиёна"га қарши икки бор майдонга чиқди, биринчи даврада Жиззахдаги баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса (2:1), иккинчи давра Тошкентда ўтказилган учрашувда жамоалар 2:2 ҳисобидаги муроса кўчасини танлашганди. Демак, умумий ҳисобда Абрамов Бақоев бошқарган жамоалари билан Суперлигада 4та учрашувда иштирок этиб ҳали ғалаба қозонганича йўқ. Тўғри, ўтган мавсум Ўзбекистон кубогида сафарда "Суғдиёна"ни 2:1 ҳисобида ютиб турнирдан чиқариб юборганини ҳам унутмаслик лозим. Ўшанда Шоҳруҳ Гадоев сўнги сонияларда ғалаба голини уриб кетганини кўпчилик яхши эсаласа керак. Мураббийлар ўртасидаги ўзаро ўйинларда устунлик Бақоев томонида бўлиб турибди.


