Факт. "Қўқон-1912" 19 йилдан кейин яна 1:7 ҳисобида ютқазди

Narzulla Saydullayev
7 апр 2019, 23:23
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган АГМК - "Қўқон-1912" учрашувида майдон эгалари 7:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу тариқа, қўқонликлар Ўзбекистон чемпионатидаги ўз антирекордини такрорлашди. 2000 йилги мавсумда "Темирйўлчи" номи остидаги жамоа Тошкентда "Пахтакор"га 1:7 ҳисобида ютқазганди. Ўша мағлубият "Қўқон-1912"нинг чемпионатдаги энг йирик мағлубияти бўлиб турганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia