Факт: "Ал Ҳилол"нинг 1 футболчиси АГМКнинг бутун таркибидан қимматроқ

15 апр 2021, 12:57
Олмалиқнинг АГМК клуби бугун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлайди.

Тошкент вақти билан 23:55 да бошаланадиган учрашувда Миржалол Қосимов шогирдларига Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси рақиблик қилади.

Араб клубининг айни пайтдаги энг қиммат футболчиси перулик Андре Каррильо ҳисобланади. "Трансфермаркт" портали 29 ёшли ўйинчини 8,5 миллион еврога баҳоламоқда.
Фаолияти давомида Португалиянинг "Спортинг" ҳамда "Бенфика", Англиянинг "Уотфорд" жамоаларида ўйнаган вингер 2018 йилнинг ёзида "Ал Ҳилол" таркибига (ижара ҳуқуқи асосида) кўчиб ўтган эди. Ўшанда клуб раҳбарияти Каррильонинг 1 йиллик ижараси учун 4 млн евро тўлаган ва 2019 йилнинг ёзида унинг трансфер ҳуқуқини 9,5 млнга сотиб олган эди.

Маълумот учун, АГМК клуби таркибидаги барча футболчиларнинг айни пайтдаги трансфер баҳоси қўшиб чиқилса, 7,5 млн евро бўлади. "Ал Ҳилол"нинг тўлиқ таркиби эса 44 млн еврога баҳоланмоқда.

Турсунов — 1, Жокич — 7, Козак — 35...        

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia