UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  2 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  3 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2

"Факел" синовида синалган "Андижон", "овга" чиққан "аждарлар" ва "красавчик" йигит Янгиликлар

"Факел" синовида синалган "Андижон", "овга" чиққан "аждарлар" ва "красавчик" йигит

Жамоаларимизнинг Туркиядаги йиғини режа асосида давом этмоқда.

Championat.asia сайти ҳам эндиликда яхлит жамоа сифатида Анталияда ишга киришди. Имкон қадар барча жамоаларни қамраб олиш режалаштирилган. Иш шу асосда давом этмоқда. 


Кечаги куннинг дастлабки манзили "Андижон" жамоасининг ўртоқлик учрашуви бўлди. Баҳс "Титаник" кичик арена мезбонлик қилди. Маълумот учун, майдон ижара тўлови 800 еврони ташкил этади. Россия Премьер-Лигаси вакили Варонежнинг "Факел" жамоаси "бургутлар"нинг Туркия йиғини доирасидаги иккинчи рақиб ҳисобланади. Биринчи баҳс Руминиянинг "Чиксереда" клубига қарши кечган ва унда 0:0 ҳисоби қайд этилган эди. Маълумот учун, "Факел" айни пайтда Россия чемпионатида 13-ўринда кетмоқда. Жамоани россиялик 47 ёшли мутахассис Дмитрий Анатольевич Пятибратов бошқариб келмоқда. У бош мураббий сифатида 2022 йилнинг 18 сентябридан иш бошлаган. Ўйинга келсак, "Андижон" гарчи кучли рақиб бўлишига қарамай очиқ футбол таклиф қилди ва ўйинни назорат қилишга, биринчи рақам остида ўйнашга ҳаракат қилди. Шаҳбоз Эркиновнинг биринчи бўлим ўрталарида пенальтидан урган голига, варонежликлар 2та пенальтидан урилган гол эвазига жавоб қайтарди ва танаффусга 2:1 ҳисобида чиқиб кетди. Иккинчи бўлимда Александр Хомяков қолган футболчиларга ҳам имконият берди. Барибир тажриба ўз сўзини айтди ва "Факел" яна 2та гол уриб ўйинни 4:1 ҳисобида якунлади. Бу орада ўйин давомида қулоғимизга жамоага аргентиналик ҳужумчи келиши ҳақида гаплар қулоғимизга чалинди. Бунга эса Александр Хомяков муносабат билдирди.




Яна бир маълумот "Факел" клуби таҳлилчилари ўйинни нафақат камерада, балки дронлар ёрдамида ҳам тасвирга туширди. Бу мураббийларга ўйинни тўлиқ таҳлил қилиш имконини беради. 



Шу куни учрашувни томоша қилиш учун "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва Шуҳрат Тошпўлатов ташриф буюрди. Айни пайтда Суперлиганинг 13та клуби шу ерда ва нисбатан бир-бирларини ўрганиш осонроқ, қолаверса стадионлар ораси узоқ эмас.  Шу боис мазкур жараённи табиий қабул қилиш мумкин. Қаршиликлар устози "Андижон"нинг Руминия клубига қарши ўйинини ҳам стадиондан кузатганди. Яна бир маълумот, Рўзиқул Бердиев куннинг иккинчи яримида "Пахтакор" - "Самгурали" учрашувини кузатди. 



Куннинг иккинчи манзили "Нефтчи" машғулоти бўлди. Виталий Левченко деярли таркибни аниқлаб олди, дея оламиз. Асосий муаммо Лутфулла Тўраевнинг позициясини тўлдирадиган ўйинчи олиш эди. Фикримизча бу муаммонинг ҳам ечими топилгандек. Трансферлар ойнаси ёпилишига 11 кун вақт қолди ва фикримча буёғига турли футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёнига нуқта қўйилса керак. Кўрикда бўлиб турган Дану Спатару ва Евгений Башкировга жавоб берилган. Кечаги машғулотлар кўтаринки руҳда ўтди, айниқса "Нефтчи" дарвозабонинг Нойерга ҳос сейви машғулотнинг кулминацион нуқтасига айланди. Мазкур сейвни Акбар Тўраев табири билан айтганда "красавчик" йигит тасвирга муҳрлади. Таъкидлаш жоиз, "Нефтчи" навбатдаги назорат учрашувини эртага Арманистоннинг "Алашкерт" клубига қарши ўтказади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика