Фабрегас: "Тарихий натижаларга эришиш учун омаднинг ўзи камлик қилади..."

12 июн 2016, 01:10
Испания терма жамоаси сафида Европа чемпионатида кетма-кет учинчи бор бош совринни кўзлаётган Сеск Фабрегас ўзини бахтли инсон эканини таъкидлади.


- Мен Испания терма жамоаси шарафини 10 йилдан буён ҳимоя қилиб келяпман. Ҳар доим керакли пайтда майдонда бўламан. Жуда бахтлиман. Чунки Испания терма жамоасининг ҳар хил авлоди вакиллари билан "Қизил Фурия"да бирга ўйнаганман. Одатда футболчининг фаолиятида бир ёки жуда омади келса икки марта тарихий воқеа юз беради. Менда эса бу каби воқеа 3-4 марта юз берган. Бу ҳақида орзу ҳам қилолмасдим. Ушбу натижалар эриши учун фақатгина омадни ўзи камлик қилади. Истеъдод ва профессионаллик зарур. Катта истеъдодсиз жиддий ютуқларга эришишни иложи йўқ.
Футболчилар эрталаб уйғонишлари билан машғулотларга йўл олишади. Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар сен машғулотга чиқасан. Доимо меҳнат қилиш, олдинга интилиш ва энг яхши бўлишга ҳаракат қилмоқ лозим. Шундагина кўзлаган мақсадларингга етишасан.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›