Фабрегас: "Коста менинг голли узатмаларимни соғиниб қолган"

Aziz Tukhtamuradov
11 фев 2015, 20:30
«Челси»нинг испаниялик футболчиси Сеск Фабрегас яқин орада майдонга қайтишига умид қилмоқда.
"Сўнгги вақтларда майдонга туша олмадим. Шу сабабли оилам даврасида кўп вақтимни ўтказдим. Энди эса ишга киришиш вақти келди. Ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмаяпман. Майдонга тушишга тайёрман. Аммо, қарорни бош мураббий қабул қилади.

Диего иккимиз майдонга тушишни соғиндик. Ўйинни майдон ташқарисидан туриб кузатиш жуда ғалати. Коста ҳам майдонга қайтишни истамоқда. Унга менинг голли узатмаларим етишмаяпти", - дейди Фабрегас.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseanews.ru