Фабрегас бугун "Челси" сафидаги сўнгги ўйинини ўтказади
05 янв 2019 13:12
Янгиликлар
Фабрегас бугун "Челси" сафидаги сўнгги ўйинини ўтказади
"Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас бугун Лондон клуби сафида сўнгги ўйинини ўтказади.
"Челси" Англия Кубоги 1/32 финал доирасида "Ноттингем Форест"га қарши учрашув ўтказади.
Олдинроқ, 31 ёшли испаниялик футболчи монегасклар билан 2,5 йиллик шартнома борасида келишиб қўйганлиги ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Фабрегас 10 млн. евро миқдорида бонусга эга бўлади.
Испаниялик ва "Челси" ўртасидаги битим жорий йилнинг ёзида якунига етиши керак эди. Шундай қилиб, у 1 январдан бошқа клублар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган.
Фикрлар