Фабрегас Б Серия жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди
14 ноя 2023 08:16
Янгиликлар
Фабрегас Б Серия жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди
"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Сеск Фабрегас Италиянинг "Комо 1907" клубида бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида тайинланди.
"Комо 1907" ва Морено Лонго шартномани ўзаро бекор қилишди. Янги мураббий топиш ишлари бошланган, унгача Сеск Фабрегас бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди", - дейилади клуб хабарида.
Сеск Фабрегас ҳозиргача ушбу жамоанинг ёшлар таркибини бошқараётган эди. У ёзда футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббий сифатида иш бошлаганди.
"Комо" В Серияда 12 ўйинда 21 очко тўплаб, 7-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар