Фабрегас А Сериянинг 2025/26 йилги мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди

Sherzod Nurmatov
3 сен 2026, 13:45
"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра А Сериянинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди.

39 ёшли испаниялик мутахассис Италия футболчилар ассоциацияси (AIC) талқини бўйича ушбу совринни қўлга киритди.

Ғолиблар футболчилар ўртасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра аниқланди. Тақдирлаш маросими чоршанба оқшомида Миландаги "Ла Скала" театрида бўлиб ўтди.

Фабрегас 2024 йилдан бери "Комо"ни бошқариб келмоқда. Жамоа ўтган мавсум унинг бошчилигида 71 очко жамғариб, А Серияда тўртинчи ўринни эгаллади.

Ушбу натижа "Комо"га клуб тарихида илк бор УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш имконини берди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com