Фабио Капелло: "Бельгия фақат қоғоздагина гуруҳимиз фаворити"

Aziz Tukhtamuradov
13 май 2014, 08:17
Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло ЖЧ-2014даги рақиблари ҳақида гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, руслар Н гуруҳида Бельгия, Жазоир ва Жанубий Корея терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишган.

- Гуруҳда энг кучли жамоа Россия эмас деган фикрларга қўшилмайман. ЖЧда ҳар бир ўйин қийин ўтади. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Чунки кучсизлар Жаҳон чемпионатига чиқмайдилар.

– Белгия гуруҳ фаворити деган фикрга қўшиласизми?
- Албатта. Лекин, улар фақатгина қоғозда фаворит. Шунингдек, саралаш босқичида Португалия ҳам шундай бўлганди. Лекин, барчаси нима билан якунланганини биласиз. (кулади). Бизда яхши жамоа бор.

Тушкун кайфиятда юриш - менинг йигитларимга ҳос ҳусусият эмас, - дейди Капелло.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru