FA Моуриньога жиддий чора кўриши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
9 окт 2018
Англия футбол ассоциацияси (FA) “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг хатти-ҳаракатларини кўриб чиқади.

Португалиялик мутахассис “Ньюкасл Юнайтед” клубига қарши кечган (3:2) ўйинда камерага қарата куракда турмайдиган номақбул сўзларни айтган эди. Агар FA мураббийни айбдор деб топса, у ҳолда Моур бир нечта ўйинга четлатилиши ҳам мумкин 

Эслатиб ўтамиз, “Қизил иблислар” 0:2 ҳисобида бора туриб, якунда иродали ғалабага эришишганди. Ғалаба тўпи 90-дақиқада киритилган эди. Бу “Манчестер Юнайтед” учун Премьер-лиганинг сўнгги учта ўйинидаги илк ғалаба бўлди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: