UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириш арафасида  0 23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" жавоб ўйинида "Арсенал"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  140 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  0 23:19ЕЧЛ. "Интер" - "Бавария" (онлайн ҳисоб)  9 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  3 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  9 21:40Россия кубоги. "Динамо" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда!  3 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  12 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  1 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7

"Эйр Форс" футболчиси мураббий билан жанжаллашгани боис жамоани тарк этмоқчи Янгиликлар

"Эйр Форс" футболчиси мураббий билан жанжаллашгани боис жамоани тарк этмоқчи

Ироқ клуби ОЧЛда ОКМК билан бир гуруҳдан ўрин олган.

"Эйр Форс" ҳужумчиси Мунтазар Абдул Амир ҳамда клуб бош мураббийи Аюб Одишо ўртасида низо келиб чиққач, футболчи жамоасини алмаштиришга қарор қилган.

Ал Халиж нашри хабарига кўра, можаро ўтган душанба куни Осиё Чемпионлар Лигасининг 1-турида "Эйр Форс" ва Эроннинг "Сепахон" учрашуви қайдномасига футболчининг киритилмаганидан сўнг келиб чиққан.

2:2 ҳисобида якунланган баҳсдан сўнг футболчи машғулотларда қатнашмаган, бу эса мураббийнинг ундан воз кечишига сабаб бўлган.

Клуб раҳбарияти икки томон ўртасидаги низони юмшатишга ҳаракат қилмоқда, бироқ улар ўз қарорида қатъий туриб олишган.

Хабарларга кўра, Абдул Амирга "Ал Завра"дан таклиф тушган, бироқ "Эйр Форс" клубнинг асосий рақобатчиларидан бирининг таркибини кучайтиришни истамайди.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ клуби ОЧЛнинг 2-турида Ўзбекистоннинг ОКМК клуби майдонига сафар уюштиради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика