"Эйбар"га қарши баҳснинг биринчи бўлимидан кейин "Барселона" аъзоси шифохонага олиб кетилган

Eldor Akmurzayev
20 май 2019, 00:15
«Барселона» ҳимоячиси Нелсон Семеду ЛаЛиганинг 38-тур «Эйбар» қарши баҳсда жароҳат олгани сабаб, биринчи бўлимдан кейин шифохонага олиб кетилган.

У мазкур жароҳатини рақиб аъзоси Серхи Энрич билан хаводаги курашда орттириб олган. Тиббий текширувларга кўра, Семедунинг бош чайқалгани маълум бўлди. 25 ёшли футболчи душанба куни каталонияликлар базасига қайтади. Унинг 25-май куни «Валенсия»га қарши Испания Кубоги финалида қатнашиши эса сўроқ остида бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo