UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  20 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  1 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  6 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  15 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  5

Эй iTicket! Чипталар қаерда??? Янгиликлар

Эй iTicket! Чипталар қаерда???

Ўзбекистон U-23 ва Саудия Арабистони U-23 ўртасидаги U-23 Осиё кубоги финал ўйини чипталари бўйича муаммо кузатилмоқда.

Бугун 19 июнь куни ўтказиладиган U-23 Осиё кубоги финал ўйинига чипталар сотувга чиқарилди. Бироқ бу жараён тўлиқ бошланмасдан мухлислар орасида катта норозиликлар пайдо бўла бошлади.

"Бунёдкор" стадиони кассаларидаги ҳолат.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатларга кўра, "Бунёдкор" стадиони кассаларида фақатгина дарвоза ортидаги жойлар (25 минг сўмлик чипталар) учун чипталар сотилмоқда. Бошқа қулайроқ секторлар учун чипталар кассаларда йўқ. Чипталар сотуви бошланишига унча кўп бўлмаган бўлса ҳам стадион кассаларида яхшироқ сектордаги чипталар қолмагани иддао қилинган. Мухлисларнинг сўзларига кўра, кассада сотилаётган чипталар олибсотарлар қўлида 2-3 баробар қимматга сотилмоқда. Бу эса бу чипталар ўзи умуман сотувга қўйилганми деган саволни пайдо қилади.


Чипталарни онлайн харид қилиш.

Расмий манбаларда Ўзбекистон U-23 ва Саудия Арабистони U-23 ўртасидаги ўйин чипталари iTicket.uz сайтида онлайн тарзда сотилиши маълум қилинди. Бироқ сайт кун давомида ишламай қолди. Бунга катта эҳтимол билан сайтга бўлган юкламанинг ошиб кетиши сабаб бўлган. 

Яқиндагина iTicket.uz сайти қайта ишлай бошлади. Бироқ ҳозирда сайт орқали чипта сотиб олишнинг иложи йўқ. Сайтда сотувлар "тез орада" бошланиши ёзиб қўйилган. Championat.asia iTicket.uz сайтига боғланишга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо бунинг имкони бўлмади.

Мусобақа ташкилотчиларидан расмий изоҳ кутиб қоламиз.

Рейтинг: -101   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика