Европа Лигаси. “Рома” футболчиси яна икки ўйинга четлатилди

Eldor Akmurzayev
22 окт 2022, 08:55
“Рома” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николо Заньоло Европа Лигаси жорий мавсум гуруҳ босқичида бошқа майдонга тушмайди.

У яна қўшимча 2 ўйинга четлатилди. Заньоло 3-тур доирасида ўтган “Бетис” билан баҳсда қизил карточка олган ва дисквалификация туфайли испан жамоасига қарши жавоб баҳсида қатнашмаганди. Шундай қилиб, футболчи “Лудогорец” ҳамда ХИК билан учрашувларда ҳам римликларга ёрдам беролмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” ўз гуруҳида 4 очко билан 3-ўринда турибди. Жамоани олдинда 27 октябрь куни (23:59) ХИКга қарши баҳс кутмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport