Европа Лигаси. “Интер” ярим финалга йўлланмани нақд қилди

11 авг 2020, 02:13
Европа лигаси чорак финалида “Интер” “Байер”дан устун келиб, мусобақа ярим финалига йўл олди.

Учрашувнинг биринчи бўлим биринчи ярмидаёқ томонлар ўйин масаласини ҳал этиб қўйишди. 15-дақиқада Никола Барелла миланликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан олти дақиқа ўтиб Ромелу Лукаку орадаги фарқни оширди. Кай Хавертцнинг жавоб голи ўйинда сўнггиси бўлди -2:1.

Натижада “Интер” ярим финалга йўлланмани нақд қилди. Ушбу босқичда Конте жамоаси “Шахтёр” – “Базель” тўқнашуви ғолиби билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia