Европа Лигаси финал олдидан: "Айнтрахт" ва у ердаги ўзбек инвестори ҳақида биласизми?
09 май 2022 12:07
Янгиликлар
Европа Лигаси финал олдидан: "Айнтрахт" ва у ердаги ўзбек инвестори ҳақида биласизми?
Клуб 2012/13 йилги мавсумда Германиянинг иккинчи Бундеслигасида "Герта"дан кейинги иккинчи ўринни олиб, "Бавария" ва "Боруссия" тўп тепадиган кучлилар сафига қўшилади.
Клубга 2000 йил президент этиб тайинланган Петер Фишер сиёсатни бироз ўзгартирди. Энди улар селекцияга жиддий эътибор қилиб ёш футболчиларга имконият беришни бошладилар. Клуб молиявий ҳолатини яхшилаш йўлида ўз акцияларини сотувга қўйди. Бугун 10га яқин компаниялар томонидан эгалик қилинадиган клубнинг маълум фоизига логистика билан шуғулланувчи компания ҳам эга чиқди. Компания таъсисчиси Козим Арипов асли Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан бўлиб, у ҳам бугунги кунда клубнинг тўлақонли эгаларидан бири ҳисобланади.
Фаолиятининг катта қисмини Франкфурт жамоаси даврозасини қўриқлаган Кевин Трапп билан. Посбон 2015-2019 йиллар оралиғида ПСЖ шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Мен бу киши билан 2020 йил танишдим. Фарзанди Тошкент шаҳар чемпионатида қатнашадиган жамоалардан бири сафида тўп тепади. Ўша йиллари клуб ҳақида интервью беришларини сўраганимда, камтарлик билан ўзларини четга олдилар. "Ҳали гапиришга арзийдиган иш қилмадик", - деган жавобни бердилар. Бугун "Айнтрахт"ни кўпчилик яхши таниб олди. Ўз олдига ҳеч бўлмаса Европа Лигаси Кубогини қўлга киритишни мақсад қилган "Барселона"ни, Каталонияда 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган жамоан бугун кўпчилик билади.
УЕФА таснифидаги клублар ўртасидаги иккинчи ўринда турувчи элит мусобақа финалига йўл олган немислар, 19 май куни Шотландиянинг "Рейнджерс" клубига қарши майдонда саф тортади.
Сурат "Вест Хэм" билан ўйиндан кейинги қувонч (1/2 финал жавоб учрашуви). Бу ерда Козим Арипов, клуб президенти Петер Фишер билан.
Мазкур ўйинда ҳамюртимизга ишқибозлик қиламиз ва финалдан кейин Championat.Asia офисида катта интервью ташкил қиламиз.
Фикрлар