Европа лигаси "F" гуруҳидаги тўртта жамоа бир хил очко тўплади. Бунақаси ҳали бўлмаган

Administrator
4 ноя 2022, 01:39
Европа лигаси "F" гуруҳида олтинчи тур ўйинлари якунланди.

Қизиғи шундаки, "F" гуруҳининг тўрттала жамоаси "Фейеноорд", "Мидтьюлланд", "Лацио" ва "Штурм" олтита турдан кейин бир хил, яъни саккиз очкодан тўплашди. Тўплар нисбатига кўра эса ушбу гуруҳдан "Фейеноорд" ва "Мидтьюлланд" жамоалари кейинги босқичга йўл олишди.

Футбол статистикаси билан шуғулланувчи OptaJoe саҳифасининг маълум қилишича, бундай ҳолат ЕЧЛ, ЕЛ ва ЕКЛ тарихида биринчи марта юз бермоқда. Ушбу мусобақаларда бунга қадар бирор марта бу каби ҳолат кузатилмаган.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›