Европа лигаси. Чорак финалга қуръа ташланди "Юве"га "Лион" тушди

Narzulla Saydullayev
21 мар 2014, 17:16
Европа лигаси 1/4 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Туриндаги финал элчиси Чиро Феррера қуръа ташлаш маросимида иштирок этди ва жуфтликларни аниқлаб берди.

Чорак финал жуфтликлари:

"АЗ Алкмаар" (Голландия) - "Бенфика" (Португалия)
"Лион" (Франция) - "Ювентус" (Италия)
"Базель" (Швейцария) - "Валенсия" (Испания)
"Порту" (Португалия) - "Севилья" (Испания)

Чорак финалнинг биринчи ўйинлари 3 апрель кунлари, жавоб баҳслари эса 10 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг бу йилги финали 14 май куни Туриндаги "Ювентус" стадионида бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia