UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  0 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  8 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  2 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  4 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   2 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  34 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  44 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  7 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  454

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1960 Янгиликлар

Европа чемпионатлари тарихи: Евро-1960

Бугундан бошлаб бўлиб ўтган Европа чемпионатлари ҳақида маълумотлар бериб борамиз.


Футбол бўйича дастлабки Европа чемпионати (Европа миллатлари кубоги) - ўшанда Европа терма жамоалари ўртасидаги норасмий чемпионат сифатида тарихга кирган. Турнирнинг финал қисми 4 та жамоа иштирокида Францияда бўлиб ўтган. Париждаги финалда Югославияни қўшимча вақтларда 2:1 ҳисобида мағлуб этган Собиқ Иттифоқ терма жамоаси илк чемпионга айланган.


Илк чемпионатда 13 та терма жамоа иштирок этишни истамаган. Улар қаторида Англия, Бельгия, Германия ФР, Италия, Голландия ва Швеция терма жамоалари бўлган. Бунинг сабаби, ушбу терма жамоалар футболчилари клуб сафида кўплаб ўйинлар ўтказгандилар.

Испаниялик футболчилар эса сиёсий сабабларга кўра чорак финал босқичида Собиқ Иттифоқ ҳудудига боришни истамаганлар. Шу тариқа финал босқичига Собиқ Иттифоқ, Югославия, Чехословакия ва мезбон Франция терма жамоалари йўл олганлар.

Ярим финалларда Собиқ Иттифоқ Чехословакияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Югославия эса Францияни қийинчилик билан 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратганлар.

Учинчи ўрин учун баҳсда Чехословакия чарчаган Франция устидан 2:0 ҳисобида устун келган.

Финалда эса Югославия аввалига ҳисобни очади. Лекин, Собиқ Иттифоқ терма жамоасининг афсонавий грузиялик ҳужумчиси Слава Метревели 49-дақиқада ҳисобни тенглаштиради. Асосий вақт дуранг билан якунланади. Қўшимча вақтда эса Виктор Понедельник ўйин якунланишига 7 дақиқа қолганида гол киритади ва терма жамоасини ушбу турнир тарихидаги илк чемпионга айлантиради.


Турнирнинг энг яхши футболчиси Лев Яшин


Евро-1960

Чемпион: Собиқ Иттифоқ

Иккинчи ўрин: Югославия

Учинчи ўрин: Чехословакия


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика