UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  4 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  15 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Европа Чемпионатига чиқа олмаган Голландия. Айбдорлар, фикрлар ва озгина кулгу Янгиликлар

Европа Чемпионатига чиқа олмаган Голландия. Айбдорлар, фикрлар ва озгина кулгу

Теглар :  Голландия
ЖЧ-2014да учинчи ўринни эгаллаган Голландия терма жамоаси Францияда бўлиб ўтадиган Европа Чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди.

Бунда кимнинг айби кўпроқ? Ижтимоий тармоқларда бу ҳақида нима гап? Мураббий ва футболчилар бу ҳақида нима дейишмоқда?




Бруно Мартинс Инди Исландияга қарши ўз майдонидаги ўйиннинг биринчи бўлимида қизил карточка олганди. Бунинг оқибатида эса Данни Блинд ўзининг энг яхши ҳужумчиси Хунтеларни ўрнига ҳимоячи Брумни туширади ва Голландия 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.


Ҳаммадан кўп сариқ карточка олган Грегори ван дер Виль 7 та ўйинда терма жамоасининг тайинли ҳужум қилишига ёрдам бера олмади.



Робин ван Перси деярли бир йилдан бери терма жамоа сафида гол кирита олмаяпти



Майдонда ҳаммадан кўп ҳаракат қилган Уэсли Снейдер биргина гол билан кифояланди



Яспер Силлессен ўтган йилгига қараганда жуда кам ҳолларда жамоасини қутқариб қолди



Жоржиньо Вейналдум Исландия ва Туркия терма жамоаларига қарши бўлиб ўтган ўйинда "қовун туширди"



Гус Хиддинк саралаш босқичини Чехия ва Исландияга қарши мағлубият билан бошлади ва ёзда истеъфога чиқарилди


Мағлубиятдан сўнг эса терма жамоа аъзолари ўз фикрларини билдириб ўтишди:

Терма жамоа бош мураббийи Дейли Блинд: "Терма жамоада қолмоқчиман. Ўзимни мағлуб ҳисоблашни истамайман. Хатолардан хулоса чиқариб ишлашда давом этиш керак".

Уэсли Снейдер эса: "Бу муваффақиятсизликда Данни Блиндни айблаб бўлмайди, у футболчиларга ишонч билдирди, биз эса унга ғалаба билан жавоб қилишимиз лозим эди, аммо ғолиб бўлишни истасанг бунча кўп хато қилмаслигинг керак. Ҳаммаси барбод бўлди".


Терма жамоада анчадан бери гол кирита олмаётган Ван Перси эса қийинчиликлардан қўрқмаслигини айтиб ўтди: "Мен қийинчиликни ташлаб қочадиганлардан эмасман. Голландия терма жамоасини тарк этмайман. Энди биз мухлислар ва ОАВ томонидан бўладиган танқидга учраймиз. Голландия терма жамоасида ўйнаш мен учун шараф. Яхши ёки ёмон даврлиги муҳим эмас".


Афсуски, ушбу мағлубиятдан сўнг ЕВРО-2016га бормайдиган юлдузлар номли кичик мақоламиз терма жамоанинг футболчилари билан тўлди.

Буни шунингдек, терма жамоанинг ЖЧ-2014да 3-ўринни олгани билан боғлаганлар ҳам бўлди.


Албатта, терма жамоанинг ЕВРОдан четда қолиб кетиши ижтимоий тармоқларда бир қатор кулгиларга сабаб бўлди. Жумладан, мухлисалардан бири Голландия терма жамоасини келаси йилнинг ёзида мусобақани ТВ орқали кузатишига шаъма қилиб ўтган.


Иво Хрстич эса терма жамоани мағлубиятидан сўнг бўлиниб кетган апелсинни суратини жойлаган


"Арсенал" мухлислари хурсандлар. Ўз вақтида ушбу клубни ташлаб кетган Фабрегас бир кун олдин пенальтидан гол кирита олмаганди. Ван Перси эса ўз дарвозасига гол киритиб қўйди.


Бу эса Том ва Жерри мультфилимидан олинган саҳна :)


Ҳорижий сайтлар асосида тайёрланди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика