«Евро»ни «ёндирган» Мамардашвили фаолиятини топ жамоада давом эттириши мумкин
11 июл 2024 10:40
Янгиликлар
«Евро»ни «ёндирган» Мамардашвили фаолиятини топ жамоада давом эттириши мумкин
«Валенсия» дарвозабони Георгий Мамардашвили фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.
«Бавария» жамоаси грузиялик дарвозабоннинг хизматларидан фойдаланишга тайёр ва ушбу ёзги трансфер бозорида уни сотиб олишлари мумкин. Немислар аллақачон «Валенсия»га дарвозабон трансфери бўйича музокараларни бошлашган.
Маълумот учун, Мамардашвилининг «Валения» билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, грузиялик дарвозабон давом этаётган Европа чемпионатида ажойиб иштирок этди. У ўз термаси билан гуруҳ босқичидан ўтишга эришганди. Ўзи эса турнирда 30 та сейв амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Фикрлар