UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1

Еврокубокларнинг гуруҳ босқичи деярли тугади. Буёғига мусобақалар қандай давом этади? Янгиликлар

Еврокубокларнинг гуруҳ босқичи деярли тугади. Буёғига мусобақалар қандай давом этади?

Бу йил биринчи марта ташкил қилинган УЕФА Конференциялар Лигасининг фақат битта учрашувини ҳисобга олмаганда қолган барча ўйинлар ўтказиб бўлинди.

Гап кеча тунда бўлиб ўтиши керак бўлган "Тоттенхэм" - "Ренн" учрашуви ҳақида кетяпти. Маълумки, "Тоттенхэм" клубида коронавирус билан боғлиқ вазият жиддий тус олгани боис ўйин ўтказилмади ва ҳозирча номаълум муддатга қолдирилди. 

Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасидан ўрин олган барча гуруҳ учрашувлари эса ўз якунига етди ва буёғига келаси йилдан плей-офф баҳслари бошланади. 13 декабрь куни ҳар учала мусобақа учун қуръа ташлаш маросимини ўтказиш белгилаб қўйилган. 

Қуйида еврокубокларда кимлар кейинги босқичга чиққани ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 


ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ

Нуфузи жиҳатдан Европада энг юқори ўринда турадиган Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида бу йил 32та жамоа кураш олиб борди. Якунда 16та жамоа кейинги босқичга чиққан бўлса, 8 клуб Европа Лигасига равона бўлди. Шунингдек, 8та клуб мусобақа билан хайрлашди. 

1-ўрин билан 1/8 финалга чиққан жамоалар: 

"Манчестер Сити" (Англия)

"Ливерпуль" (Англия)

"Аякс" (Нидерландия)

"Реал" (Испания)

"Бавария" (Германия)

"Манчестер Юнайтед" (Англия)

"Лилль" (Франция)

"Ювентус" (Италия)

2-ўрин билан 1/8 финалга чиққан жамоалар:

ПСЖ (Франция)

"Атлетико" (Испания)

"Спортинг" (Португалия)

"Интер" (Италия)

"Бенфика" (Португалия)

"Вильярреал" (Испания)

"Зальцбург" (Австрия)

"Челси" (Англия)

3-ўрин билан Европа Лигасига йўл олган жамоалар: 

"Лейпциг" (Германия)

"Порту" (Португалия)

"Боруссия Д" (Германия)

"Шериф" (Молдова)

"Барселона" (Испания)

"Аталанта" (Италия)

"Севилья" (Испания)

"Зенит" (Россия)

Мусобақа форматига кўра, 1/8 финалда ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар иккинчи ўриндаги жамоаларга қарши қуръа натижасига кўра плей-офф тизимида баҳс олиб боради. ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки учрашувлар 15-16 ва 22-23 февраль кунлари бўлиб ўтади. 

Гуруҳда 3-ўрин билан Европа Лигасига йўл олган жамоалар Европа Лигаси гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллаган клубларга қарши плей-офф тартибида ўйин ўтказишади. Плей-офф босқичининг биринчи учрашувлари 17 февраль, жавоб баҳслари 24 февралда бўлиб ўтади. 

 

ЕВРОПА ЛИГАСИ

Европа Лигаси гуруҳ босқичида ҳам 32та жамоа кураш олиб борди. Дастлабки 8та жамоа 1/8 финалга йўл олган бўлса, кейинги 8талик плей-офф йўлланмасига эга чиқди. Учинчи ўринни банд этган клублар Конференциялар Лигасига равона бўлди. 

1-ўрин билан 1/8 финалга чиққан жамоалар:

"Лион" (Франция)

"Монако" (Франция)

"Спартак" (Россия)

"Айнтрахт" (Германия)

"Галатасарой" (Туркия)

"Црвена Звезда" (Сербия)

"Байер" (Германия)

"Вест Хэм" (Англия)

2-ўрин билан плей-оффга йўл олган жамоалар:

"Глазго Рейнжерс" (Шотландия)

"Реал Сосьедад" (Испания)

"Наполи" (Италия)

"Олимпиакос" (Греция)

"Лацио" (Италия)

"Брага" (Португалия)

"Бетис" (Испания)

"Динамо З" (Хорватия)

3-ўрин билан Конференциялар Лигасига йўл олган жамоалар:

"Спарта" (Чехия)

ПСВ (Нидерландия)

"Лестер" (Англия)

"Фенербаҳче" (Туркия)

"Марсель" (Франция)

"Митьюлланд" (Дания)

"Селтик" (Шотландия)

"Рапид" (Австрия)

Мусобақа форматига кўра, ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган клублар 1/8 финалда плей-офф ғолибларига қарши баҳс олиб борадилар. Плей-офф ўйинлари ЕЧЛ гуруҳ боқичида 3-ўринни эгаллаган ҳамда Европа лигаси грууҳ босқичида 2-ўринни эгаллаган клублар ўртасида бўлиб ўтади. Дастлабки беллашувлар 17 февраль, жавоб ўйинлари 24 февралда бўлиб ўтади. 1/8 финал учрашувлари эса 10 март куни старт олади. 


КОНФЕРЕНЦИЯЛАР ЛИГАСИ

УЕФАнинг янги мусобақаси Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичида ҳам 32та жамоа иштирок этди. Гуруҳда биринчи ўринни банд этган клублар тўғридан тўғри 1/8 финалга йўл олишди. Иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар эса дастлаб плей-оффда ўз кучларини синаб кўради. Қолган 16та жамоа эса мусобақани тарк этди. 

1-ўрин билан 1/8 финалга чиққан жамоалар:

ЛАСК (Австрия)

"Гент" (Бельгия)

"Рома" (Италия)

"АЗ Алкмаар" (Нидерландия)

"Фейеноорд" (Нидерландия)

"Копенгаген" (Дания)

"Ренн" (Франция)

"Базель" (Швейцария)

2-ўрин билан плей-оффга йўл олган жамоалар

"Маккаби" (Исроил)

"Партизан" (Сербия)

"Бодо-Глимт" (Норвегия)

"Реннерс" (Дания)

"Славия" (Чехия)

ПАОК (Греция)

"Карабах" (Озарбайжон)

P.S. 8-жамоа "Тоттенхэм" - "Ренн" учрашувидан сўнг маълум бўлади. 

Мусобақа форматига кўра, ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган клублар 1/8 финалда плей-офф ғолибларига қарши баҳс олиб боради. Плей-офф ғолиблари Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллаган ҳамда Европа Лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни қўлга киритган клублар ўртасидаги ўйинлар орқали аниқланади. Плей-офф учрашувлари 17 ва 24 февраль кунлари бўлиб ўтади. Конференциялар Лигасининг 1/8 финал дастлабки учрашувлари 10 мартга белгиланган. 


ФИНАЛЛАР ҚАЕРДА БЎЛАДИ?

ЕЧЛ финали: 2022 йил 28 май. "Крестовский" стадиони, Санкт-Петербург, Россия. 

Европа Лигаси финали: 2022 йил 18 май. "Рамон Санчес Писхуан" стадиони, Севилья, Испания. 

Конференциялар Лигаси финали: 2022 йил 25 май. "Арена Комбэтаре" стадиони, Тирана, Албания.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика