UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   1 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  0 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   1 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  1 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  3 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  0 03:10Бундеслига. “Байер” меҳмонда “Айнтрахт”ни мағлуб этди, “Бавария” эса “Гамбург”ни мағлуб эта олмади  0 03:10А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"дан устун келди  0 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Экитикедан дубль  5 02:55Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди  45 01:00Ла Лига. "Атлетико" 19-ўриндаги "Леванте"ни мағлуб эта олмади  1 00:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 0:2ни 3:2га айлантириб ғалабага эришди  17

"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди" Янгиликлар

"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"

Пол Мерсон Англия терма жамоасини Евро-2024нинг асосий фаворити сифатида кўрмоқда.

"Англия Еврода ғолиб бўлади. Агар биз бу мусобақани юта олмасак, "шок"да бўлишим аниқ. Ким бизни юта олади? Балки Франция. Бироқ улар билан аввалги тўқнашувда (ЖЧ-2022 1/4 финалида инглизлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган – Championat.asia), ўйин тенг бўлган, Харри Кейн эса пенальтидан фойдалана олмаганди. Агар у гол урганида ғалаба нақд эди.

Германия? Йўқ. Португалия? Йўқ, уларда қариялар жамоасику. Англияда эса турли ҳолатларда тажриба тўплаган таркиб мавжуд. Улар зафар қучишга тайёр.

Бир ойдан кўпроқ давом этадиган мусобақада ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди. Бизнинг захирамизда исталган бошқа терманинг асосий таркибида ўйнай оладиган футболчилар бўлади. Мана мисол Маркус Рэшфорд ва Жек Грилишни таркибига қўшмайдиган бирорта Европа терма жамоасини топа олмайман. Агар Англияга бутун Европадан футболчи чақириш мумкин бўлганида ҳозир борларга фақатгина Килиан Мбаппе ва Виржил ван Дейкни қўшган бўлардим", – деди "Арсенал" собиқ футболчиси.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика