UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Конференциялар лигаси. "Астана" Уэльсда мағлуб бўлди, "Бетис" дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  1 01:55Европа лигаси. Моуринью қизил олди, МЮ учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  2 01:40Ўзбекистон аёллар футзал термаси ўртоқлик ўйинида ғалабага эришди  0 01:27Сунесс: "Ҳужум қилишда "Манчестер Сити" ва "Арсенал" "Ливерпуль"дан яхшироқ"  0 00:53"Динамо" Киевнинг серияси давом этади  1 00:41Педри: "Бу ғалаба класико олдидан катта ишонч беради"  2 23:55Конференциялар лигаси. "Челси"да йирик, "Фиорентина"да ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 23:40Европа лигаси. Шомуродов захирадан қўшилган ўйинда "Рома" ғалаба қозонди ва бошқа натижалар  8 22:46Расман: Манчини кетди  3 22:16АПЛ гранди саудияликлар қўлига ўтиши мумкин  6 21:50Дани Ольмо "Барселона" нима эвазига "Реал"ни мағлуб қила олишини айтди  17 21:17Агбонлахор: "Ҳозир футболчилар МЮдан кўра, "Астон Вилла"га ўтишни истамоқда"  5 20:19Капелло: "Нойер кетиши керак"  9 20:00Винисиус – ЕЧЛда ҳафта футболчиси. "Реал" вингери Рафинья, Минамино ва Рейндерсни ортда қолдирди  20 19:45"Брентфорд" бош мураббийи Франк келажаги ҳақида: "Шундоқ ҳам дунёнинг энг яхши клубидаман. "Манчестер Юнайтед"да нима бор?"  3

Евро-2024. Уоткинснинг сўнгги дақиқалардаги голи Англияни финалга олиб чиқди. Испания – Англия финалини кўрамиз! Янгиликлар

Евро-2024. Уоткинснинг сўнгги дақиқалардаги голи Англияни финалга олиб чиқди. Испания – Англия финалини кўрамиз!

Англия термаси Нидерландияни мағлубиятга учратиб, Евро-2024 финалига йўл олди.

Евро-2024. Ярим финал

10 июль, 23.59, «Сигнал Идуна Парк»

Нидерландия – Англия 1:2

Голлар: 1:0 – 7 Симонс, 1:1 – 18, пенальти Кейн, 1:2 – 90 Уоткинс.

Нидерландия – Вербрюгген, Думфрис (Зиркзе, 90), де Врей, ван Дейк, Аке, Схаутен, Рейндерс, Симонс (Бробби, 90), Мален (Вегорст, 46), Гакпо, Депай (Верман, 35).

Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Гехи, Триппьер (Шоу, 46), Райс, Фоден (Палмер, 80), Беллингем, Майну (Галлахер, 90), Сака (Конса, 90), Кейн (Уоткинс, 81).

Огоҳлантиришлар: Думфрис (17), Беллингем (72), Сака (86), ван Дейк (87), Симонс (90+1), Триппьер (90+4).

Нидерланды

Хави Симонс - 7'

ЕВРО - финал . Semi Finals-тур

11/07/2024, 00:00

2
:
1
Тугади

Англия

Гарри Кейн - 18', Олли Уоткинс - 90'

Стадион: BVB Stadion Dortmund, 60926 томошабин

Бош ҳакам: Felix Zwayer

45'
90'
7'  Хави Симонс
17'  Дензел Дюмфрис
35'  Мемфис Депай (Джоуи Веерман)
46'  Дониэлл Мален (Ваут Вегорст)
87'  Вирджил ван Дейк
90'  Хави Симонс
90'  Дензел Дюмфрис (Джошуа Зиркзе)
90'  Хави Симонс (Брайан Броббей)
18'  Гарри Кейн
46'  Киран Триппьер (Люк Шоу)
72'  Джуд Беллингем
81'  Фил Фоден (Кол Палмер)
81'  Гарри Кейн (Олли Уоткинс)
86'  Букайо Сака
90'  Олли Уоткинс
90'  Кол Палмер
90'  Букайо Сака (Эзри Конса)
90'  Кобби Мейну (Конор Галлахер)
90'  Киран Триппьер

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+5. Ўйин якунланди! Англия финалда. Испания ва Англия Европа чемпионлиги учун ўйин ўтказишади!

90+1. ГООООООООЛ! Англия ғалаба голини урмоқда. Олли Уоткинс ўткир бурчакдан супер зарба йўллаб, Англияни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига икки дақиқа қўшиб берилди.

88. Пальмернинг қулай ҳолатдан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

87. Бурчак тўписиз қолган  ван Дейк эътироз билдирди ва бу учун сариқ карточкага "лойиқ" кўрилди.

86. Нидерландиянинг истиқболли ҳужумини тўхтатиб қолган Сака огоҳлантирилди.

84. Нидерландия ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Рейндерс ажойиб рейдни амалга оширди, аммо охирги пас бироз хато.

81. Ўзгаришлар. Кейн ва Фоден майдондан олинди, Уоткинс ва Кол Пальмер майдонга тушди.

80. Йўқ, Англия киритган голда офсайд бор экан. Ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

79. ГОООООООЛ! Уокернинг пасидан сўнг Сака тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

77. Хави Симонс тўпни сакратиб дарвозага йўллади, Пикфорд тўпни эгаллаб олди.

72. Жуд Беллингем ўта қўпол ўйини сабаб огоҳлантирилди.

68. Гакпонинг қанотдан узатган тўпини Пикфорд эгаллай олмади ва майдон ташқарисига чиқариб юборди.

63. Зарбааа! Вен Дейк кутилмаганда дарвозани нишонга олди. Пикфорддан сейв!

50. Англия тўп назоратини қўлга олган.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+3. Танаффус, Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Иккала жамоа ҳам танаффусни исташмоқда.

45. Биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди.

39. Зарбааа! Фодендан ажойиб уриниш, аммо Вербрюгген тўпни эгаллаб олди.

35. Мемсиф Депай жароҳати сабаб алмаштирилди, унинг ўрнини Йоэй Верман эгаллади.

34. Депай жароҳат олган кўринади.

32. Зарбааааааааааа! Нима бу? Фил Фодендан супер зарба. Фоден Ямалнинг кечаги зарбасини деярли такрорлади, фарқ шундаки, Фил дарвоза устунини ташқи тарафини нишонга олди.

30. Зарбаааааа! Дензель Дюмфрис боши билан дарвоза тўсинини нишонга олди!

29. Нидерландияда ажойиб ҳужум. Депай қарши ҳужумда олдинга ўтди ва тўпни Маленга оширди. Маленнинг зарбаси эса блокланди. Бурчак зарбаси.

24. Англия устунликни қўлга олмоқда.

23. Қандай вазият? Фил Фоденнинг кучсиз зарбаси рақибга ноқулайлик тўғдирди. Дюмфрис тўпни дарвоза чизиғидан қайтарди!

18. ГОООООООООЛ! Ҳарри Кейн пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 1:1

17. Дюмфрис бу ҳаракати учун сариқ карточка ҳам олди.

17. Пенальти! Англия тепади. Дюмфрис Кейн зарба бераётган пайт ҳужумчининг оёғига ўйнаган экан.

15. Кейн пенальти сўрамоқда. ВАР бу вазиятни кўриб чиқиши мумкин.

14. Зарбаааа! Сака жуда чўзиб юборган вазиятда тўп Кейнга борди. Ҳарри эса ўта кучли, лекин бироз ноаниқ зарба берди.

7. ГООООООООООЛ! Нидерландия ҳисобни очмоқда. Тўпни Англия ҳимоячисидан олиб қўйган Хави Симонс ўта кучли зарбаси билан инглизларни доғда қолдирди

4. Дастлабки дақиқалардаги темпга қараганда, бугун зерикиб қолмаймиз.

1. Ўйин бошланди!


- Икки мамлакат мадҳиялари янгради.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика