UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

Евро-2024. Испания — Италия. Превью Янгиликлар

Евро-2024. Испания — Италия. Превью

Бир неча соатдан сўнг Европа чемпионати 2-туридан ўрин олган Испания — Италия учрашуви бошланади.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Испания Хорватияга қарши ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ учта жавобсиз гол уриб, мустаҳкам пойдевор ўрнатди. Майдондаги асосий юлдуз Фабиан Руис бўлиб, у аввал Алваро Моратага заргарона пас берди, сўнгра ўзи ҳисобдаги фарқни оширди. Ушбу кеча 16 ёшли Ламин Ямал учун ҳам эсда қоларли бўлди, айнан унинг пасидан кейин Дани Карвахаль учинчи голни урди. Уч карра Европа чемпионлари қанотларини кенг ёйиб, ЕВРО-2012 финалида мағлуб этган италияликларга қарши учрашувга шитоб билан одимламоқда.

Италия Албанияга қарши ўйиннинг дастлабки дақиқасидаёқ бошдан кечирган шок вазиятдан чиқишни уддалаб, машаққат билан бўлса-да, уч очкони қўлга киритди. Италияликлар сўнгги икки қитъа чемпионатида: 8 йил олдин 1/8 финалда 2:0 ҳисобида ва ЕВРО-2020 ярим финалининг пенальтилар сериясида испанияликларни мағлуб этган. Амалдаги Европа чемпионлари иккинчи турда уларни қанчалик қийин вазифа кутганини яхши ҳис қилиб туришибди, лекин ҳимоячи Алессандро Бастони "Испаниянинг заиф томонларини топамиз ва уларга зарба берамиз", дея фикр билдирди.

Тахминий таркиблар

Испания: Унай Симон; Карвахаль, ле Норман, Начо, Кукурелья; Фабиан Руис, Родри, Педри; Ямаль, Мората, Уильямс

Италия: Доннарумма; Ди Лоренцо, Бастони, Калафьори, Димарко; Жоржиньо, Барелла; Фраттези, Пеллегрини, Кьеза; Скамакка

Охирги натижалар

Испания

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ҒҒҒДМҒ

Италия

Охирги натижалар: ҒҒДҒҒД

Мураббийлар фикри

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте: "Хорватияга қарши ўйинда жамоа ДНКсига сингиб кетган ғалабадан илҳомланган ҳолда мукаммал футбол кўрсатдик. Мен жамоамнинг профессионализми, юқори даражадаги фидоийлиги ва шижоатини алоҳида таъкидламоқчиман".

Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти: "Ғалаба қозониш муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлайдиганлар фикрига қўшилмайман. Муҳими - яхши ўйин. Сиз яхши футбол ўйнашингиз керак, акс ҳолда юқори даражадаги жамоалар сизни мағлуб этишади. Испанияга қарши ўйин ўзгача руҳда ўтади ва унда Албанияга қарши беллашувдан буткул бошқача ўйин намойиш этамиз".

Эслатиб ўтамиз, "B" гуруҳи 28-туридан ўрин олган Испания — Италия учрашуви 21июнь куни соат 00:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика