Евро-2020'да чемпионат тарихидаги энг кўп гол киритилди
12 июл 2021 19:03
Янгиликлар
Евро-2020'да чемпионат тарихидаги энг кўп гол киритилди
Навбатдаги Европа чемпионати якунига етди. Италия ушбу турнир ғолибига айланди.
Ушбу мусобақадаги 51 учрашувда жамоалар 142 та гол киритди. Бу турнир тарихидаги рекорд ҳисобланади.
Аввалги рекорд Евро-2016'да қайд этилган — 108 та гол.
Мусобақадаги 142-голни "Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Англия ва Италия ўртасидаги финал баҳсида киритди.
Шунингдек, Евро-2020'нинг ҳар ўйинида ўртача 2,78 та гол киритилиб, бу борада ҳам энг сермаҳсул турнир бўлди. Евро-2000'да битта ўйинда 2,74 та гол, 1984 йилги Еврода — 2,73 та гол урилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар