

Ушбу мусобақадаги 51 учрашувда жамоалар 142 та гол киритди. Бу турнир тарихидаги рекорд ҳисобланади.
Аввалги рекорд Евро-2016'да қайд этилган — 108 та гол.
Мусобақадаги 142-голни "Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Англия ва Италия ўртасидаги финал баҳсида киритди.
Шунингдек, Евро-2020'нинг ҳар ўйинида ўртача 2,78 та гол киритилиб, бу борада ҳам энг сермаҳсул турнир бўлди. Евро-2000'да битта ўйинда 2,74 та гол, 1984 йилги Еврода — 2,73 та гол урилган.



