Евро-2020. Хорватия – Чехия. "Баҳс юлдузи" ким эканлигига ойдинлик киритилди

Sherzod Nurmatov
19 июн 2021, 00:35
Европа чемпионати "D" гуруҳи 2-тури доирасидаги Хорватия – Чехия ўйини (1:1) ўтказилди.

Ярим ҳимоячи Лука Модрич учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида "man of the match" ("баҳс юлдузи") совринига лойиқ кўрилди.

Хорватия термаси хавбеки тўлиқ 90 дақиқани майдонда ўтказди. Унинг 58 узатмаси 86,2% аниқликда чиқди. Шунингдек, унинг ҳисобида икки хавфли вазият яралишига сабаб бўлган пас мавжуд.

Хорватия терма жамоаси турнирда икки ўйиндан кейин 1 очко тўплади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia