UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  0 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  2 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  8 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  49 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8

Евро-2020 саралаши. Англиянинг 43 ўйинлик серияси тўхтади, Украина зафар қучди, Роналду 94-голини урди Янгиликлар

Евро-2020 саралаши. Англиянинг 43 ўйинлик серияси тўхтади, Украина зафар қучди, Роналду 94-голини урди

Теглар :  Евро-2020 саралаш
Кеча, 11 октябрь куни Евро-2020нинг навбатдаги саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Англия терма жамоаси Европа чемпионатига чиқиш масаласини кечиктирди, Украина, Франция ва Португалия муҳим ғалабаларга эришгани ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.



"А" гуруҳи

Чехия - Англия 2:1

Жума куни Англия Евро-2020 йўлланмасини нақд қилишга яқин эди, бироқ бу воқеа содир бўлмади. Меҳмонда ўйнаган инглизлар Гарри Кейннинг пенальтиси билан ҳисобни очишди. Бироқ ушбу гол Чехияни синдирмади ва улар инглиз жамоасининг саралашлардаги 43та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига нуқта қўя олишди. Ўртадаги мувозанатни Якуб Брабец тиклади. Захирадан майдонга тушган Зденек Ондрашек ўйин якунланишига 5 дақиқа қолганда Лукаш Масопустнинг узатмасини голга айлантириб, ўз жамоасига ғалабани тақдим этди.


Черногория - Болгария 0:0

Черногория ва Болгариянинг гуруҳдан чиқиш умидларини Подгорицадаги дуранг йўққа чиқарди. Мезбонлар биринчи бўлимда бир қатор вазиятлар яратиб, болгарияликлар посбони Пламена Илиевни тер тўкишга мажбур қилишди, бироқ гол содир бўлмади. Болгария терма жамоасида ҳам вазиятлар бўлди. Аммо учрашув голларсиз якунига етди.


"B" гуруҳи

Португалия - Люксембург 3:0

Европанинг амалдаги чемпионилари ажойиб футбол намойиш этишди ва учинчи ўриндаги Сербиядан 4 очкога узоқлашиб олишди. Баҳс бошида ҳисобни Бернарду Силва очди. Танаффусдан сўнг Криштиану Роналду терма жамоадаги ўзининг 94-голини урди. Ўйинга нуқтани Гонсалу Гедеш қўйди. Люксембург гуруҳдан чиқиш имкониятидан айрилди.


Украина - Литва 2:0

Украина терма жамоаси литваликларни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, "B" гуруҳи етакчилигини сақлаб қолишди. Иккала голга Руслан Малиновский муаллифлик қилди. Ҳисоб йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди, аммо Тарас Степаненко ва Андрей Ярмоленколарнинг голлари дарвоза устунига тегиб қайтди.


"H" гуруҳи

Исландия - Франция 0:1

Франция кетма-кет тўртинчи ғалабага эришди ва учинчи ўриндаги Исландия билан фарқни олти очкога етказди. Учрашувдаги ягона гол 37-дақиқада Оливье Жиру ҳисобига ёзилди. Жиру Антуан Гризманн ишлаган пенальтини голга айлантирди.

Туркия - Албания 1:0

Туркия терма жамоаси муҳим баҳсда албанияликларни таслим этди ва улар ҳам Франция каби исландияликлардан 6 очко узоқлашиб олишди. Баҳсдаги ягона гол сўнгги сонияларда урилди. Женк Тосуннинг зарбаси туркларга ғалаба олиб келди. Меҳмонлар сафида Рей Манай гол уришга яқин эди, аммо у яқин масофадан дарвозани ишғол қила билмади.


Андорра - Молдова 1:0

Андорра терма жамоаси тарихий ғалабага эришди. Улар Европа чемпионати саралашларида ўзининг дастлабки очколарини ишлаб олишди. Ғалаба тўпи Марк Валес ҳисобига ёзилди. Молдоваликлар турнирнинг финал босқичига чиқиш имкониятидан айрилишди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика