Евро-2020. Кроос Роналду билан нима ҳақида гаплашганини айтди

Eldor Akmurzayev
21 июн 2021
Евро-2020 доирасида ўтган Португалия – Германия (2:4) баҳсидан кейин собиқ жамоадошлар Тони Кроос ва Криштиану Роналду майдонда бироз муддат суҳбат қуришганди.

“Роналду билан тўрт мавсум бирга ўйнадим. Менинг энг катта ютуғларим у билан биргаликда рўй берган ва унга раҳмат айтсам муболаға қилмаган бўламан. Кийим алмаштириш хонасини бирга бўлишардик ва уни кўрганимдан жуда хурсанд эдим. Кўпдан бери учрашмагандик, чунки “Реал” ва “Ювентус” бир-бирига тўқнаш келмади.

Учрашув ва бўлажак ўйинлар ҳақида қисқача фикр алмашдик. Уларга омад тилайман. Умид қиламанки, улар ҳам биз каби Евро-2020 плей-оффига йўл олади. Шунингдек, ундан Италиядаги фаолияти ҳақида сўрадим, чунки у ерда 3 йилдан бери ўйнамоқда”, дейди Кроос.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia