UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  1 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  0 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  24 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7

Евро-2020. "Скуадра Адзурра" — Европа чемпиони! Иккинчи ғалабани Италия 53 йил кутди! Янгиликлар

Евро-2020. "Скуадра Адзурра" — Европа чемпиони! Иккинчи ғалабани Италия 53 йил кутди!

Евро-2020 финали якунига етди.

Қитъа чемпионати ҳал қилувчи баҳсида ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Роберто Манчини шогирдлари омадлироқ чиқди. 


Италия – Англия 1:1 (пенальти 3:2)
"Уэмбли" стадиони
Голлар: 0:1 – 2 Шоу, 1:1 – 67 Бонуччи.

Италия – Доннарумма, Бонуччи, Эмерсон (Флоренци, 118), Ди Лоренцо, Кьеллини, Верратти (Локателли, 96), Жоржиньо, Инсинье (Белотти, 90), Барелла (Кристанте, 54), Кьеза (Бернардески, 86), Иммобиле (Берарди, 55).

Англия – Пикфорд, Триппьер (Сака, 71), Магуайр, Стоунз, Шоу, Маунт (Грилиш, 99), Райс (Хендерсон, 74; Рэшфорд, 120), Стерлинг, Филлипс, Уокер (Санчо, 120), Кейн.

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2.

Огоҳлантиришлар: Барелла (47), Бонуччи (55), Инсинье (84), Кьеллини (90), Магуайр (106), Жоржиньо (114).


Италия

Леонардо Бонуччи - 67', Доменико Берарди - 121', Леонардо Бонуччи - 121', Федерико Бернардески - 121'

ЕВРО - финал . final-тур

12/07/2021, 00:00

3
:
4
Тугади

Англия

Люк Шоу - 2', Гарри Кейн - 121', Харри Магуайр - 121'

Стадион: Wembley, 67173 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
120'
47'  Николо Барелла
54'  Николо Барелла (Брайан Кристанте)
54'  Чиро Иммобиле (Доменико Берарди)
55'  Леонардо Бонуччи
67'  Леонардо Бонуччи
67'  Марко Верратти
84'  Лоренцо Инсинье
86'  Федерико Кьеза (Федерико Бернардески)
90'  Джорджо Кьеллини
91'  Лоренцо Инсинье (Андреа Белотти)
96'  Марко Верратти (Мануэль Локателли)
114'  Жоржиньо
118'  Эмерсон (Алессандро Флоренци)
2'  Люк Шоу
2'  Киран Триппьер
70'  Киран Триппьер (Букайо Сака)
74'  Деклан Райс (Джордан Хендерсон)
99'  Мэйсон Маунт (Джек Грилиш)
106'  Харри Магуайр
120'  Джордан Хендерсон (Маркус Рэшфорд)
120'  Кайл Уокер (Джейдон Санчо)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Ўнинчи зарба, тўп олдида Сака... Зарбаааа... Доннаруммадан ҳам сейв ҳамда "Скуадра Адзурра" - Европа чемпиони! 

Тўққизинчи зарба, тўп олдида Жоржиньо... Зарбаааа... ва яна ПИКФОООРД! Кураш давом этади.  

Саккизинчи зарба, тўп олдида яна бир захирадан тушган футболчи Санчо... Зарба ва яна бир МЮ вакили гол ура олмади! 

Еттинчи зарба, тўп олдида Бернардески... Зарба, ГООООЛ! Италия олдинга чиқиб олмоқда!

Олтинчи зарба, тўп олдида пенальти тепиш учун тушган Решфорд... Зарба ва ЙЎҚ! Зарбани жуда пайсалга солган Маркус қовун туширди.   

Бешинчи зарба, жамоасини учинчи уринишига Бонуччи... Зарба, ГООООЛ! 

Тўртинчи зарба, тўп олдида Магуайр... Зарба, ГООООЛ! 2:1 Англия ҳозирча олдинда.

Ана холооос...

Учинчи зарба, тўп олдида Белотти... Зарба, ПИКФООООРД! 

Иккинчи зарба, тўп олдида Кейн... Зарба, ГООООЛ! 

Биринчи зарба, тўп олдида Берарди... Зарба, ГООООЛ! 

Биринчи зарбани Италия амалга оширади. 

Зарбалар англиялик ишқибозлар ўтирган сектор олдидаги дарвозага бериладиган бўлди. 

Бўлди, ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва у финалнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмаганини билдиради. 

Қўшиб берилган дақиқаларда ҳам асосан Италия рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга уринмоқда. Лекин чинакамига хавфли ҳолатлагача иш бормаяпти. 

120-дақиқа. Финалга охирги марта 3 дақиқа қўшиб берилди. 

Италия Евронинг охирги дақиқаларини ҳужумда ўтказмоқда.  

120-дақиқа. Ўзгариш! Ўзи захирадан майдонга тушган Хендерсон ўрнига Решфорд, Кайл Уокер ўрнига эса Жейдон Санчо майдонга туширилди.  

119-дақиқа. Ҳозиргина майдонга тушган Флоренци жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди.  

118-дақиқа. Ўзгариш! Эмерсон ўрнига Флоренци ўйинга қўшилди.  

114-дақиқа. Огоҳлантириш! Жоржиньо тўп учун ҳаракати ўта қўполи уринишга айланиб кетди ва италиялик футболчи Грилишнинг оёғини босиб ўтиб кетди. Вазиятга анча яқин турган Кёйперс шу ондаёқ сариқ карточкани чўнтагидан чиқарди.

111-дақиқа. Англия вакилларининг кучи кўпроқдек тасаввур уйғонмоқда. Ким билади дейсиз, балки бу алдамчи ҳолатдир. 

108-дақиқа. Футболчилар охирги кучларини ишга солиб, ҳужумга, гол уришга интилишмоқда... Натижада ўйин темпи тезлашди ва кураш ҳар икки дарвоза олдида кечди. Бироқ ҳозирча якуний зарбани аниқ амалга ошира оладиган футболчи топилмаяпти. 

106-дақиқа. Огоҳлантириш! Харри Магуайр қўполлиги сариқ карточкага лойиқ кўрилди. Белотти жабрланувчи ролида. 

Люк Шоунинг узатмасидан кейин ҳамма дарвоза томон югурди ва Италиянинг 2 вакили майдонга йиқилди, ҳакам эса уларга рақиб "ёрдам бериб юборганини" маълум қилди. Танаффус. 

Тўп Локателлининг қўлига теккани учун ҳакам ҳуштак чалди ва инглизлар бўлимдаги охирги уринишга эга бўлмоқда. 

105+1-дақиқа. Ди Лоренсо Грилишга нисбатан қўполлик ишлатди. 

105-дақиқа. Биринчи экстра-таймга Кёйперс 1 дақиқа қўшиб берди. 

105-дақиқа. Кураш ҳар икки жарима майдони ўртасида кечмоқда.  

101-дақиқа. Жек Грилиш жарима майдонида рақибларини чалғитиб, Сакага вазият яратиб бериши мумкин эди, аммо Ди Лоренсонинг фаоллиги бунга имкон қолдирмади.   

100-дақиқа. Англия босим уюштирмоқда, лекин Италия ҳимоячилари тўпни қайтаришда анча хотиржам ҳаракат қилишмоқда.  

98-дақиқа. Италиянинг уриниши якунига етмай қолди. 

96-дақиқа. Ўзгариш! Марко Вератти ўрнига Локателли ўйинга қўшилмоқда. 

92-дақиқа. Хендерсон тўп билан кетаётган Бернардескини қуваётганида Эмерсонга урилиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 

Асосий вақтнинг охирги қисмида бўлганидек, қўшимча бўлимларда ҳам Италия назоратни ўз қўлига олишга интилмоқда. 

91-дақиқа. Демак, кеттик. 

Ўзгариш! Инсинье ўрнига Белотти ўйинга қўшилди. 

Яна экстра-таймларга мурожаат қиламиз.

Узатмадан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди ва ҳакам асосий вақт якунлангани ҳақидаги ҳуштагини чалди. 

90+6-дақиқа. Кьеллини рақибини ўтказиб юборгач, Сакани футболкасидан очиқчасига тортиб, йиқитиб қўйди.   

90+5-дақиқа. Пикфорд тез ҳаракат қилиб, ҳужумнинг олдинги чизиғида турган Маунтга тўпни етказишга уриниб кўрди, аммо уриниш кучлироқ чиқди ва Доннарумма хавфни бартараф этди.  


90+3-дақиқа. Италия тўпни ўзида ушлаб турибди. Лекин ҳар икки жамоа ҳам хавфли вазиятга яқин ҳам келмаяпти.  

Зарбага имкон тополмаган инглизлар қарши ҳужумдан қўрқиб, Вераттини йиқитиб қўя қолишди. 

90+1-дақиқа. Стерлингга нисбатан фол ишлатилди. Стандарт вазият. 

Бош ҳакам финалга 6 дақиқа қўшиб берди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақти якунига етди.  

89-дақиқа. Стерлинг тезлигини ишга солиб рақибларини ортда қолдириб кетаётганида, майдон тугаб қолганини сезмай қолди.  

87-дақиқа. Бу финалда ҳамма нарсани кўрдик дейишимиз учун мухлислардан бири майдонга тушиб кетди. Яна тўхталиш.  

86-дақиқа. Ўзгариш! Кьеза ўрнини Бернардескига бўшатиб берди.  

Узатмадан кейин тўп Шоуга келиб тушди, бироқ ҳимоячининг бу сафарги уриниши ноаниқ чиқди. 

84-дақиқа. Огоҳлантириш! Инсинье Филлипсга нисбатан қўполлик учун сариқ карточка ишлаб олди.  

84-дақиқа. Англия ўзига келди ва тўпни назорат қилиб, ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда.  

Ярим ҳимоячи ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади. 

Федерико Кьеза туришга шошилмаяпти... Унга шифокорлар майдоннинг ўзида ёрдам кўрсатишяпти. 

80-дақиқа. Италия тўпни олиб қўйгач, Кьеза катта тезликда қарши ҳужумга интилди ва жарима майдонига кираверишда йиқилиб тушди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини, баҳсни давом эттиришни сўради.  

78-дақиқа. Вератти Сакага нисбатан қўполлик ишлатди. Номинал меҳмонлар стандарт вазиятдан самара чиқара олишмади.  

77-дақиқа. Тахминан 2 дақиқадан кўпроқ вақт давомида Италия тўпни ўз назоратида ушлаб турди ва кейингина Магуайр уни олиб қўйди ҳамда ҳимоячига нисбатан қоида бузилди. 

75-дақиқа. Сака рақибини алдаб ўтиш чоғида, тўпни қўли билан ўйнаб юборди.  

74-дақиқа. Ўзгариш! Деклан Райс ўрнига Хендерсон тушди.  

Жордан Хендерсон майдонга тушишга тайёрланмоқда. 

72-дақиқа. Италия тўпни назорат қилмоқда. 

70-дақиқа. Ўзгариш! Киран Трипьер ўрнига майдонга Букайо Сака туширилди. 

Кураш давом этади... 

67-дақиқа. ГООООООЛ! Бурчак зарбасидан кейин Бонуччи охири тўпни дарвоза тўрига йўллади.    

66-дақиқа. Магуайр тўпни майдондан чиқариб юборди ва яна стандарт. Бурчак зарбаси. 

64-дақиқа. Узатмадан кейин Жон Стоунс зарба йўллашга имкон топди, Доннарумма ўз ўрнида. 

63-дақиқа. Ди Лоренсо тўпни сақлаб қола олмади ва Англия бурчак зарбасини амалга оширади.

62-дақиқа. Хавфли вазият! Кьезанинг ажойиб ҳаракатлари ва зарбаси... Пикфорддан чиройли сейв. Посбон ҳимоячиларига умидли нигоҳ билан қарамоқда ва "нима қиляпсизлар ўзи" денгандек бўляпти.

60-дақиқа. Таянч ярим ҳимоячи, рақиб ҳужумини бузиши керак бўлган Деклан Райс яна рейд уюштириб кўрди, лекин охир-оқибат тўпни ўзидан қочириб юборди.

59-дақиқа. Италияликлар оддий вазиятда тўпни йўқотишди. Манчини табиийки нималардандир норози.

57-дақиқа. Хавфли вазият! Ҳозир Инсинье жамоасининг ўйиндаги энг хавфли вазиятидан фойдалана олмади. Бунда албатта Пикфорднинг ҳам ҳиссаси катта. 

56-дақиқа. Люк Шоунинг узатмаси Магуайрнинг зарбаси, лекин ноаниқ...

55-дақиқа. Огоҳлантириш! Биринчи бўлим сўнгида асаблари панд беришни бошлади деганимиз, ҳимоячи Лео Бонуччи Стерлингнинг оёғига аямай зарба берди. 

54-дақиқа. Ўзгаришлар! Николо Барелла ўрнига Брайан Кристанте ҳамда Чиро Иммобиле ўрнига Доменико Берарди ўйинга қўшилди.  

53-дақиқа. Инсинье чап қанотдан жарима майдонига кириб борди ва марказроққа ўтиб, зарба йўллади, аммо жуда ноаниқ. 

52-дақиқа. Кьеза катта тезликда ҳужумни ривожлантирди ва узатмани амалга оширганди, аммо Кайл Уокер хотиржам ўйнади ҳамда тўпни дарвозабон Пикфордга ташлаб берди. 

51-дақиқа. Тахминан 20 метрлардан Инсиньенинг берган зарбасига аниқлик етишмади. 

50-дақиқа. Бу сафар энди Стерлингнинг ўзи қоидани бузди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

48-дақиқа. Рахим Стерлинг жарима майдони ичида йиқилиб тушди... Рахимдан ташқари Кейн ҳам ҳакамга эътироз билдирди, аммо Кёйперс ҳеч нима бўлмади деди.   

47-дақиқа. Огоҳлантириш! Николо Барелла Кейнга нисбатан қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

Шу паллада ҳакам ҳуштак чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди. Жуда тез ўтиб кетгандек туюлган биринчи бўлимда, яхшироқ ўйин намойиш қилган Англия ҳақли равишда ҳисобда олдинда бормоқда. 

45+4-дақиқа. Бонуччининг асаблари панд беришни бошлади-ми? Ҳимоячи кераксиз жойда, анча узоқ масофадан ноаниқ зарба йўллади.   

45+2-дақиқа. Англиянинг ҳозирги вазиятда орадаги фарқни иккитага ошириб қўйиши мумкин эди. 

45+1-дақиқа. Хавфли вазият! Ди Лоренсонинг қанотдан узатмасидан кейин Чиро Иммобиле тўпни тўхтатмай зарба берди, лекин Жон Стоунс тўп йўлига тўғаноқ бўлди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига бош ҳакам 4 дақиқа қўшиб берди.  

44-дақиқа. Деклан Райс ҳужумга қўшилди ва узатмани чўзиб юборгани сабабли, тўпни шерикларига етказа олмай қолди.  

43-дақиқа. Инсинье хатога йўл қўйди ва тўпни рақибга совға қилди. 

41-дақиқа. Маунт ўйин қоидасини бузди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

39-дақиқа. Биринчи бўлимда деярли кўринмаган Чиро Иммобиле ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб, ўзини эслатиб қўйди. 

36-дақиқа. Люк Шоу охиригача курашди ва узатмани амалга оширганди, аммо унинг жарима майдонидаги шериклари зарбани бера олишмади.  

35-дақиқа. Феде Кьеза Деклан Райсни ёш боладек алдаб кетди ва чап оёқда кучли зарба берди, тўп бироз ноаниқ кетганигина Англияни голдан қутқариб қолди.  

Киран Трипьер ҳамон агрессив ҳаракат қилмоқда, лекин ҳозирча ҳакам бунга ортиқча эътибор бермаяпти. 

33-дақиқа. Маунт ва Стерлинг жуфтлиги голли вазият яратишига ҳимоячилар имкон қолдирмади.  

32-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни зарба билан якунлайдиган италиялик топилмади.  

29-дақиқа. Англиянинг ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди, аммо Кейн негадир шошмасликка қарор қилди ва охир-оқибат тўп йўқотилди.  

27-дақиқа. Италия ҳозирги дақиқаларда ҳужумдан ҳам кўра, тўпни бироз ўз назоратида ушлаб туриш ва рақибнинг заиф нуқталарини топишга ҳаракат қилаётгандек.   

25-дақиқа. Италия ижросида хавфли ҳужум бўлиши мумкин эди, лекин ҳимоячилар хавфни бартараф этишди ва охирида Кьеза тўпни майдондан чиқариб юборди. 

24-дақиқа. Аввалига Деклан Райс кейин Харри Кейн рақиблари қаршилигини сезмагандек, тўпни жамоасида сақлаб қолишди. 

22-дақиқа. Жоржиньо шифокорлар ёрдамига мухтож, қолган ҳаммма эса юзага келган тўхталишдан фойдаланиб қолиш пайида.  

Мадҳия вақтида Манчини шогирдлари шижоат кўрсатган бўлса, ўйиннинг илк дақиқаларида инглизлар тўпга қўшиб, рақибни ҳам тепиб кетмоқда, тўқнашувлардан қочмаяпти. 

20-дақиқа. Италия футболчилари кўпчилик бўлиб тўпни Кейндан олиб қўйишганди, ҳакам қоида бузилганини қайд этди.  

18-дақиқа. Ди Лоренцо ва Кьеза бир-бирини тушунмади ва тўп йўқотилди. 

17-дақиқа. Бир қарашда тўп Англия ҳимоячисидан майдонни тарк этган ва Италия бурчак зарбаси тепиши керак эди, аммо ён ҳакам Эмерсонда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

16-дақиқа. Деклан Райс ҳеч тортинмай тўпни тўғри келган томонга, муҳими жамоаси дарвозасидан узоқлаштирди. 

14-дақиқа. Тўп охирги бўлиб Маунтнинг оёғига тегиб майдонни тарк этганини Кёйперс сезмади ва бурчак зарбаси. Кетма-кет узатмалардан кейин тўп Доннарумманинг қўлига бориб тушди ва энди Италия ҳужум ташкиллаштиришга уринади. 

13-дақиқа. Англия бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатмадан кейин Жижи Доннарумма тўпга чиқиб келди ва ишонч билан уни эгаллаб олди.  

Гол урилган вазиятга эътибор қаратадиган бўлсак, Кьеллини негадир чап қанотга кетиб қолган, Ди Лоренцо эса марказдаги Кейнни ортидан кетиб, жойини бўш қолдирганини сезиш мумкин.

10-дақиқа. Майдонда ҳеч ким рақибини аямаяпти. Трипьер ҳозир катта тезликда Италия футболчиси, адашмасам, Инсиньега бориб урилди ва дарҳол ҳакамга норози оҳангда, ҳеч нима бўлмагани ҳамда рақиби ўзидан-ўзи йиқилиб олганини таъкидлади.   

9-дақиқа. Инглизлар яна чап қанотдан олдинга ўтишга уринди, аммо тўп майдонни тарк этди.  


7-дақиқа. Гол муаллифи Люк Шоу қоидани бузди ва Италия қулай нуқтадан жарима зарбаси амалга оширади. Зарба берилди, лекин ноаниқ. 

Буёғига жамоалар қандай ҳаракат қилиши ҳам жуда қизиқ. 

2-дақиқа. ГОООООООЛ! Инглизларнинг биринчи ҳужумиёқ гол билан якунланди. Люк Шоу! Киран Трипьер оширган тўпни нариги қанот ҳимоячиси голга айлантирди. Қойил! 

Хавф бартараф этилди. 

2-дақиқа. Кутилмаганда Харри Магуайр хатога йўл қўйди ва бурчак зарбаси.

1-дақиқа. ФИНАЛ БОШЛАНДИ! 

Ўз навбатида Англия мадҳиясини деярли бутун стадион куйлади. 

Италия термаси аъзолари, ўрганиб улгурганимиз, давлат мадҳиясини ўзгача бир шижоат билан куйлашмоқда. 

Учрашув бошланишига тобора оз қолмоқда. 

Италия

Леонардо Бонуччи - 67', Доменико Берарди - 121', Леонардо Бонуччи - 121', Федерико Бернардески - 121'

ЕВРО - финал . final-тур

12/07/2021, 00:00

3
:
4
Тугади

Англия

Люк Шоу - 2', Гарри Кейн - 121', Харри Магуайр - 121'

Стадион: Wembley, 67173 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
120'
47'  Николо Барелла
54'  Николо Барелла (Брайан Кристанте)
54'  Чиро Иммобиле (Доменико Берарди)
55'  Леонардо Бонуччи
67'  Леонардо Бонуччи
67'  Марко Верратти
84'  Лоренцо Инсинье
86'  Федерико Кьеза (Федерико Бернардески)
90'  Джорджо Кьеллини
91'  Лоренцо Инсинье (Андреа Белотти)
96'  Марко Верратти (Мануэль Локателли)
114'  Жоржиньо
118'  Эмерсон (Алессандро Флоренци)
2'  Люк Шоу
2'  Киран Триппьер
70'  Киран Триппьер (Букайо Сака)
74'  Деклан Райс (Джордан Хендерсон)
99'  Мэйсон Маунт (Джек Грилиш)
106'  Харри Магуайр
120'  Джордан Хендерсон (Маркус Рэшфорд)
120'  Кайл Уокер (Джейдон Санчо)

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.  

Италия — Англия

Италия: Доннарумма, Ди Лоренцо, Бонуччи, Кьеллини, Эмерсон, Барелла, Жоржиньо, Верратти, Кьеза, Иммобиле, Инсинье.

Англия: Пикфорд, Уолкер, Шоу, Райс, Стоунз, Магуайр, Триппьер, Стерлинг, Филлипс, Маунт, Кейн.


Италия

Леонардо Бонуччи - 67', Доменико Берарди - 121', Леонардо Бонуччи - 121', Федерико Бернардески - 121'

ЕВРО - финал . final-тур

12/07/2021, 00:00

3
:
4
Тугади

Англия

Люк Шоу - 2', Гарри Кейн - 121', Харри Магуайр - 121'

Стадион: Wembley, 67173 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
120'
47'  Николо Барелла
54'  Николо Барелла (Брайан Кристанте)
54'  Чиро Иммобиле (Доменико Берарди)
55'  Леонардо Бонуччи
67'  Леонардо Бонуччи
67'  Марко Верратти
84'  Лоренцо Инсинье
86'  Федерико Кьеза (Федерико Бернардески)
90'  Джорджо Кьеллини
91'  Лоренцо Инсинье (Андреа Белотти)
96'  Марко Верратти (Мануэль Локателли)
114'  Жоржиньо
118'  Эмерсон (Алессандро Флоренци)
2'  Люк Шоу
2'  Киран Триппьер
70'  Киран Триппьер (Букайо Сака)
74'  Деклан Райс (Джордан Хендерсон)
99'  Мэйсон Маунт (Джек Грилиш)
106'  Харри Магуайр
120'  Джордан Хендерсон (Маркус Рэшфорд)
120'  Кайл Уокер (Джейдон Санчо)

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика