UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2

ЕВРО-2016. Тезликни аста-секин ошираётган "немис машина"си ёхуд "C" гуруҳи ҳақида Янгиликлар

ЕВРО-2016. Тезликни аста-секин ошираётган "немис машина"си ёхуд "C" гуруҳи ҳақида

Европа чемпионатининг "C" гуруҳи якунларини таҳлил қилиб чиқамиз.


Ушбу гуруҳда амалдаги Жаҳон чемпиони Германия билан бирга Польша, Украина ва Шимолий Ирландия терма жамоалари ўрин олишганди.

Гуруҳ фаворити Германия ҳисобланарди. Қолган жамоалар эса иккинчи ўрин учун кураш олиб боришлари тахмин қилинганди. Бу "квартет"да аутсайдер сифатида қаралган Шимолий Ирландия терма жамоаси гуруҳдаги учта рақибга ҳам ҳақиқий бош оғриқ бўла олди. Бу эса барча учун ўзига хос "сюрприз" бўлди.

Украина эса Германия билан бўлган ўйиндаги шижоат, иштиёқ ва тажовузкорликни қолган учрашувларда тўлиқ намоён эта олмади. Ҳужумларга нуқта қўядиган футболчини топилмагани уларга қиммат тушди. Ваҳонланки жамоа ҳужумларни ташкил этишда фаол кўринганди. Аммо яхши голеадор ҳужумчининг йўқлиги панд берди. Натижада Украина турнирда гол урмаган ягона жамоа сифатида гуруҳни охирги ўринда якунлади. Андрей Шевченко ёрдамчи мураббий сифатида ўз ичидан қандай кечинмаларни ўтказганини тахмин қилиш қийин эмас.


Нафақат "C" гуруҳининг, балки Европа чемпионатидаги кутилмаган юришларни амалга оширган жамоалар сафига кирган Шимолий Ирландия Украинадан фарқли равишда ўз имкониятларини пойлашди ва мўлжални аниқ нишонга олишди.
Гуруҳдаги дастлабки баҳсда Шимолий Ирландия Польшага қарши ўйнади. Учрашувда ташаббус Польша тарафида бўлган бўлсада, Шимолий Ирландия рақибига қарши ҳужумларда ташвиш туғдириб турди. Шимолий Ирландия Польша етакчиси Роберт Левандовски билан овора бўлиб Миликни кўздан қочирди. Айнан шу ҳужумчи  юзага келган вазиятларнинг бирини жамоаси фойдасига ҳал эта олди. Шимолий Ирландия таркибидан келиб чиқиб рақибларига қарши ҳимоявий ўйин услубини танламоқда. Гарчи жамоа мухлисларбоп ўйин кўрсатишмаётган бўлсада, уларнинг юксак иродаси ва ҳимоядаги тартибли ўйини кўпчиликка илиқ таассурот қолдирди.

Иккинчи турда эса Шимолий Ирландия Германия қарши баҳсда ўз ўйини орқали кўпчиликнинг меҳрини қозонган Украина билан тўқнаш келди. Кўпчилик Украинани тўқнашув фаворити сифатида кўраётган баҳсда Шимолий Ирландия тахминларни чиппакка чиқарди ва ўзининг Европа чемпионатидаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Ҳимоядаги қаттиқ интизом, стандарт вазиятларидан унумли фойдаланиш ва рақибни қарши ҳужумда "ушлаш"ни  эплаган жамоа якунда гуруҳдан чиқишга ҳам муваффақ бўлди.


Германия қарши гуруҳдаги сўнгги беллашувда ҳам Шимолий Ирландия ўз вазифасини уддалади, яъни минимал ҳисобда мағлубиятга учради. Бу эса уларга учинчи ўрин билан қўлга киритилиши мумкин бўлган тўртта йўлланмадан биттасини ҳадя этди.


Навалка бошқарувидаги Польша дастлабки турда жуда катта қаршилик ва қийинчиликларга дуч келди. Шимолий Ирландия билан бўлган баҳсда Польша Европа чемпионатидаги ўзининг дастлабки ғалабасини нишонлади. Кейинги турда гуруҳ ғолиблиги учун курашаётган Германия билан кураш кечди. Жамоалар ушбу ўйинда очиқ футболдан кўра, эҳтиёткорроқ, соддароқ футбол ўйнашни маъқул кўришди. Германия устунликка эришган бўлсада, Польша дарвозаси олдида юзага келган саноқли хавфли вазиятлар голга айланмади. Шу куни жароҳатланган Шчеснини алмаштирган Фабиански ушбу жамоада дарвозабонлар масаласи бўйича ортиқча саволлар бўлиши мумкин эмаслигини исботлади.
Натижада ушбу тўқнашув дўстони тарзда кечди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб, турнир жадвалида ҳам қўшпешқадамликни хосил қилишди.
Польша охирги турда Украинани мағлуб этди ва гуруҳни аъло тарзда тугатди.
Навалка шогирдлари ўз тарихларида илк бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди.

Германияга нафақат гуруҳ, балки Европа чемпионати фаворити сифатида қаралади.  Йоахим Лёв бошчилигидаги "немис машина"си гуруҳ босқичини барча кутганидек кўтаринки руҳда ўтказди дея олмаймиз. Биринчидан жамоа кўпчилик тахмин қилганидек нисбатан кучсиз, деб қаралган рақибларига қарши ўйинларда юқори самарадорликни кўрсата олмади. Украина билан баҳсда стандарт вазиятидан сўнг киритилган гол ва якунда Украина бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтган вақтда чиройли қарши ҳужум орқали киритган иккинчи гол Лёв жамоасига уч очкони тақдим этди.
Польша билан учрашувда эса ҳали тўхталганимиздек дуранг. Шимолий Ирландияга қарши баҳсда эса ягона гол ўйин тақдирини ҳал этди.
Германия тўплар нисбати эвазига гуруҳда 1-ўринни қўлга киритди.


Қизиғи, Германия Европа чемпионати саралаш босқичида ҳам Польша билан бир гуруҳдан ўрин олганди. Европа чемпионати финал босқичида ҳам ушбу жамоалар яна рўбару келишди ва ҳар иккаласи кейинги босқичга чиқишди.
Германия ва Польша жамоалари ушбу Европа чемпионатида гуруҳ босқичини ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолган ҳолда якунлашди.

Германия эндиликда нимчорак финал баҳсида Словакия билан тўқнаш келади. Польша эса Швейцарияга қарши саф тортади. Шимолий Ирландия эса "B" гуруҳи етакчиси бўлган Уэльс билан тўқнаш келади.

Германия гуруҳ босқичида кутилган ўйинни намойиш этмагани ва жамоанинг самарадорлиги пастлиги уларнинг кучсизлигини англатмайди, чамамда. Йоахим Лёв томонидаги ўзига хос юриш бўлди, десак муболаға бўлмайди. Германия гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этишига ишонгани боис, Лёв қўлидаги барча "карта"ларни очишга шошилмади. Германия гуруҳ босқичида ўз кучини очиқчасига тежаб ўйнади. Немис машинаси ўз тезлигини оширмаганининг яна бир сабабларидан бири - бу сафарги Европа чемпионати финишига элтувчи йўл узоқлиги. Шуларни ҳисобга олган Йоахим Лёв соддароқ ўйин билан "пойга"га кириб олмоқда. Шунингдек, жамоанинг бу қадар муваффақиятли ўйнамагани бошқа омиллар ҳам сабаб. Яъни, Йоахим Лёв ўзининг суюкли футболчиларидан бири Марио Гётцега катта ишонч билдирди. Германия яққол марказий ҳужумчисиз ўйнашга кўникмагани ва Гётцега мавсум давомида ўйин амалиёти етишмагани панд берди. Захирада Марио Гомес сингари гол ҳидини сезувчи, керакли пайтда ўша жойда ҳозир бўладиган футболчи ўтирганига ҳам қайсар Лёв тезда эътиборини қаратмади. Натижада иккала ўйинни ҳам Марио Гётце "алдамчи тўққизлик" ролида бошлади. Гётце нафақат ўйинга киришиб кета олмади, балки ўйин сифати жиҳатидан ҳам талабга жавоб бермаётгани билиниб қолди. Шимолий Ирландияга беллашувда ниҳоят Лёв Марио Гомесни асосий таркибга киритди. Шунда ҳам Марио Гётце бошланғич таркибдан чиқармади ва Дракслер қурбон қилинди. Гётце эса Дракслерни ўрнига чапроққа ўтди. Гомес эса ўз ишини уддалади, деб бемалол айта оламиз. Ўша ўйинда айнан Гомеснинг киритган ягона голи Германиянинг ғалабасига замин яратди. Бошқа вазиятларда ҳам Марио Гомес керакли жойда пайдо бўла олганди. Бироқ жамоадошлари унга тўп узатишга бироз қизғончилик қилишмаганида, таблодаги ҳисоб мухлислар кутган ва истагандек бўларди. Марио Гётце эса Дракслер ўйнаган жойда ҳам кўнгилдагидек ўйнай олмади. Бир қатор кўкка совурилган вазиятлардан ташқари, Гётце ўша баҳсда энг кўп тўп йўқотган футболчи, жамоасининг кўплаб ҳужумларини тўхтаб қолишига ҳам бош айбдор бўлди. Агарда Лёв плей-офф ўйинларида Гётцени захирада сақлаб, фойда келтирадиган футболчилар хизматидан фойдаланмаса, унда муаммолар янада кўпайиб, режалар иш бермай қолиши мумкин.


Марио Гётцени эса финалга захирадан тушириш немис машинаси фойдасига ишлаши мумкин. Аммо Гётце ҳозирги кунда бошланғич таркибда ўйнашга лойиқ эмас. Унинг кўрсатаётган ўйин сифати бунга ҳалал бермоқда.
Жаҳон чемпионатида ҳам Лёв аввалига "алдамчи тўққизлик"ка ишониб ўйнаган ва Жазоирга қарши баҳсдан сўнг керакли хулосаларга келганди. Яъни ўз вақтида хатоларини ёпа олган ва Мирослав Клозе марказий ҳужумчи сифатида ўйнашни бошлаганидан сўнг Германиянинг ишлари анча енгиллашганди.
Қолганини вақт кўрсатади.
Томас Мюллернинг ўйинлари ҳам кўпчилик кутганчалик чиқмаётгани, унинг голлар урмаётгани бу муаммо эмас. Томас Мюллер ҳужумчи сифатида майдонда ҳаракат қилмаяпти. Унинг амалга ошираётган иш ҳажми ва жамоасига фойда келтирадиган иш коэффициент юқори. Унинг таркибда борлиги ҳам Германиянинг омади.
Айнан Мюллер Германияга омад келтирувчи футболчи саналади. Ҳақиқий Томас Мюллерни плей-офф ўйинларида кўришимизга шубҳа йўқ. Бу ҳақида Йоахим Лёв ҳам алоҳида тўхталди.
Шу ерда қизиқ факт келтираман. ЖЧ-2010 ярим финал ўйинида Германия Испания қарши баҳс олиб борган ва ютқазганди. Ўшанда Мюллер дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборган ва Германия финалсиз қолганди.
Европа чемпионатининг ўтган галги ярим финал беллашувида Германия Италияга ютқазган. Ўшанда ҳам Томас Мюллер бошланғич таркибга киритилмаган ва натижада немис машинаси яна финалсиз қолганди. Германияда Мюллерга алоҳида, ўзгача муносабат мавжуд. Унга омад келтирувчи футболчи сифатида қарашади. Факт ҳам шуни кўрсатмоқда. Германия Томас Мюллер асосий таркибда ўйнаган ўйинларда Жаҳон ва Европа чемпионатида мағлубиятга учрамаган.

Европа чемпионати олдидан Словакия Германияни ўртоқлик баҳсида анча хафа қилганди. Тақдир эса уларни нимчорак финалда учраштирди. Фаворит сўзсиз Германия. Лекин бу футбол ва футболда ҳар қандай натижалар руй бериши мумкин.

Польша эса Швейцария қаршилигини енгишга ҳаракат қилади. Бу жамоалар ҳали мағлубиятга учрашмаган ва улар ўртасидаги ўзаро тўқнашув ҳам қизиқарли кечиши аниқ.

Шимолий Ирландия эса Уэльсга қарши қандай каромат кўрсатиши борасида аниқ бир нарса дейиш қийин. Шуниси аниқки, Уэльс Шимолий Ирландиянинг метин ҳимоясини ёриб ўтишда катта муаммоларга деч келади. Муаммоларни ечими Гарет Бэйл эса бу сафар нима ҳунар кўрсатишини кўрамиз.

Европа чемпионати қизигандан қизиб бормоқда. Буёғига зерикиш йўқ.
Плей-офф сеткасини кўриб, ҳаёлда нариги тарафда ҳали ҳам Европа чемпионати саралаш босқичи давом этаётгандек. Иккинси сеткада эса Европа чемпионати старт олишга шай.
Кутилмаган сюрпризлар кўпайиб кетмаса, финал афишаси жаранглироқ бўлади, деб умид қиламиз. Гуруҳ босқичидаги ўйинлар, дебютантларнинг нимчорак финалга йўл олгани ва плей-офф сеткасининг юқори қисми ҳар қандай сюрпризлардан ҳам ошиб тушди. Ортиқча сюрпризлар шарт эмас, шундоғам етарли бўлди. Чиройли ва муносиб жамоаларнинг қизғин ўйинлари ва финал афишаси жарангли бўлиши керак.

Кузатамиз!


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика