Евро-2016. Плей-офф жуфтликлари маълум ёхуд Украина Словения билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
18 окт 2015, 14:41
Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳридаги УЕФА штаб-квартирасида 2016 йилги Европа чемпионати саралаши плей-офф босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра Украина терма жамоаси Словения билан Франция чиптаси учун курашадиган бўлди. Швеция ва Дания терма жамоаларидан бири Европа чемпионатига бормайдиган бўлди.

Украина – Словения
Швеция – Дания
Босния и Герцеговина – Ирландия
Норвегия - Венгрия

Плей-оффнинг дастлабки ўйинлари 12/13/14 ноябрь кунлари биринчи ёзилган жамоалар майдонида бўлиб ўтади. Жавоб баҳслари 15/16/17 ноябрга белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com