

36 ёшли футболчи 2018 йилнинг 30 июнига қадар УЕФА байроғи остида ўтадиган барча мусобақалардан четлаштирилган. Шунингдек, у билан “Монако” ҳам шартномани бекор қилди.
“Патрис хатога йўл қўйганини билади, аммо бу билан унинг фаолияти якунлади дегани эмас. У футбол билан бу тахлит хайрлашмоқчи эмас. У беш олти йилгидан фарқли равишда ҳозир жисмоний томондан яхши формада. Шу боис бир қатор клублар биз билан алоқага чиқишди”, дейди Пасторелло.



