UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  8 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Евгений Валицкий 89 ёшда, табриклаймиз! Янгиликлар

Евгений Валицкий 89 ёшда, табриклаймиз!

Ўзбек футболи фахрийларидан бири, мураббийлар маэстроси Евгений Борисович Валицкий 89 ёшни қарши олди.

Бу қутлуғ сана билан устоз Евгений Борисовични самимий табриклаймиз ва у кишига тинчлик хотиржамлик, сиҳат саломатлик тилаймиз!

Евгений Валицкий футболчилик фаолиятини Тошкентнинг “Спартак”, “Труд” жамоаларида ўтказган. 1961 йилдан бошлаб эса мураббийлик соҳасида хизмат қилиб келган. Тошкентнинг СКА, “Сокол” жамоаларида тажрибасини бойитди. Айнан “Сокол” жамоаси билан Қуролли Кучлар кубогини қўлга киритгач, 1963 йилги мавсумнинг “Пахтакор” стадионидаги очилиш учрашувида 60000 томошабин кўз ўнгида Евгений Валицкийга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони топширилган.


1964-1971 йиллар оралиғида мамлакатимизнинг бош жамоаси “Пахтакор”да ўша пайтнинг машҳур мутахассислари – Александр Абрамов, Михаил Якушин, Борис Аркадьев, Евгений Елисеев, Александр Келлер сингари мураббийларига ёрдам берган ва малакасини оширган. Маълум муддат Семипалатинскнинг “Спартак”, Актюбинскнинг “Актюбинец” жамоаларида фаолият юритгач, 1981 йилдан эътиборан яна Ўзбекистонга қайтган ва вилоят жамоаларининг тикланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Жумладан, Евгений Борисовичнинг саъйи ҳаракатлари билан “Нефтяник” (Фарғона), “Наримановец” (Хоразм), “Соҳибкор” (Ҳалқабод) жамоалари собиқ Иттифоқ биринчиликларида ўз ўрни, мавқеига эга бўлган. Жуда кўплаб шогирдлар етиштирди. Улар орасида ўз жамоаларига садоқат кўрсатган Юрий Саркисян, Рустам Мирсодиқов сингари мутахассислар бор.

1990 йилдан эътиборан Евгений Борисович ўз билим ва тажрибаларини шогирдлари қалбига чуқурроқ сингдириш мақсадида “Шахтёр” (Ангрен), “Умид” (Тошкент), “Навбаҳор” (Наманган),МҲСК (Тошкент), “Дўстлик” (Тошкент вилояти) жамоаларида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб хизмат қилди. Шогирдлари билан биргаликда Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби, совриндор бўлди. Нафақада бўлсада севимли касбини ташламади ва “Қизилқум”, “Металлург” жамоаларида ёшлар тарбияси билан шуғулланди.

Биз Евгений Борисовични барча ўзбек футболи мухлислари, мутахассислари ҳамда шогирдлари номидан таваллуд айёми билан яна бир бор самимий муборакбод этамиз ва бардамлик, хуш кайфият сизни асло тарк этмасин устоз, деб қоламиз!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика