UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Испания ва Англия ўртасидаги фантастик ўйиндан ажойиб фотогалерея  4 16:28Ибрагимович "Милан" таклифи ҳақида ўйламоқда  5 16:26Карикатура: Голландиянинг янги авлоди  5 16:09Неймар: "Мессининг йўқлиги - Бразилия учун яхши янгилик"  9 15:58"Барселона" "Зенит" ҳимоячисини ижарага олиши мумкин  4 15:49Бундай гол нишонлашни ҳеч қачон кўрмагансиз (телеграм видео)  6 15:10"Висенте Кальдерон"ни бузиб ташлашади  4 15:05Гризманн Конор Макгрегорга тақлид қилди (телеграм видео)  6 14:58“Андижон” футбол клубининг Обид Ҳакимовнинг интервьюси бўйича баёноти  9 14:56Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси маълум, Хабиб Мэйвезерга жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  0 14:42Салоҳ, ван Дейк ва Милнер "Хаддерсфилд"га қарши баҳсгача сафга қайтишадими?  1 14:37Садио Мане бармоғини синдириб олди + ФОТО  3 14:29"Ювентус" де Лигт учун курашга қўшилди  3 14:06Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 13:25Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар  7

Евгений Валицкий 89 ёшда, табриклаймиз! Янгиликлар

Евгений Валицкий 89 ёшда, табриклаймиз!

Ўзбек футболи фахрийларидан бири, мураббийлар маэстроси Евгений Борисович Валицкий 89 ёшни қарши олди.

Бу қутлуғ сана билан устоз Евгений Борисовични самимий табриклаймиз ва у кишига тинчлик хотиржамлик, сиҳат саломатлик тилаймиз!

Евгений Валицкий футболчилик фаолиятини Тошкентнинг “Спартак”, “Труд” жамоаларида ўтказган. 1961 йилдан бошлаб эса мураббийлик соҳасида хизмат қилиб келган. Тошкентнинг СКА, “Сокол” жамоаларида тажрибасини бойитди. Айнан “Сокол” жамоаси билан Қуролли Кучлар кубогини қўлга киритгач, 1963 йилги мавсумнинг “Пахтакор” стадионидаги очилиш учрашувида 60000 томошабин кўз ўнгида Евгений Валицкийга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони топширилган.


1964-1971 йиллар оралиғида мамлакатимизнинг бош жамоаси “Пахтакор”да ўша пайтнинг машҳур мутахассислари – Александр Абрамов, Михаил Якушин, Борис Аркадьев, Евгений Елисеев, Александр Келлер сингари мураббийларига ёрдам берган ва малакасини оширган. Маълум муддат Семипалатинскнинг “Спартак”, Актюбинскнинг “Актюбинец” жамоаларида фаолият юритгач, 1981 йилдан эътиборан яна Ўзбекистонга қайтган ва вилоят жамоаларининг тикланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Жумладан, Евгений Борисовичнинг саъйи ҳаракатлари билан “Нефтяник” (Фарғона), “Наримановец” (Хоразм), “Соҳибкор” (Ҳалқабод) жамоалари собиқ Иттифоқ биринчиликларида ўз ўрни, мавқеига эга бўлган. Жуда кўплаб шогирдлар етиштирди. Улар орасида ўз жамоаларига садоқат кўрсатган Юрий Саркисян, Рустам Мирсодиқов сингари мутахассислар бор.

1990 йилдан эътиборан Евгений Борисович ўз билим ва тажрибаларини шогирдлари қалбига чуқурроқ сингдириш мақсадида “Шахтёр” (Ангрен), “Умид” (Тошкент), “Навбаҳор” (Наманган),МҲСК (Тошкент), “Дўстлик” (Тошкент вилояти) жамоаларида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб хизмат қилди. Шогирдлари билан биргаликда Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби, совриндор бўлди. Нафақада бўлсада севимли касбини ташламади ва “Қизилқум”, “Металлург” жамоаларида ёшлар тарбияси билан шуғулланди.

Биз Евгений Борисовични барча ўзбек футболи мухлислари, мутахассислари ҳамда шогирдлари номидан таваллуд айёми билан яна бир бор самимий муборакбод этамиз ва бардамлик, хуш кайфият сизни асло тарк этмасин устоз, деб қоламиз!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
16 янв 15:10:36
Албарс
Абрамовни хам шу инсон олиб келган Узб.га .
   
16 янв 14:50:55
Championat.uz
Евгений Борисович был Главным тренером Нефтяника в 1981 -1983 годы. При нём Нефтяник дважды выигрывал зональные соревнования во второй лиге и участвовали в переходных играх за право участия в Первой лиге. В 1981 году Нефтяник играл с Даугавой Рига и Котайк Абовян в одной группе. Тогда на стадион Спартак на эти две игры пришло по 25-26 тысяч зрителей, хотя официально стадион вмещал всего 15 тысяч, яблоку негде было упасть, люди смотрели матчи на деревьях. Валицкий много сделал для ферганского футбола. Юрий Вазгенович Саркисян его ученик. Здоровья мэтру!
   
16 янв 11:27:24
Пахтакорим
Расмда Кримецми?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0  Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.   311
Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР билан ўртоқлик учрашуви ...  72
Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланмоқда.   69
Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ) Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ)
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Қатарга қарши ўйиндан олдинги...  52
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг