Евгений Коноплянка: "Украина гуруҳдан чиқмоқчи"

Aziz Tukhtamuradov
12 июн 2016
Украина терма жамоаси футболчиси Евгений Коноплянка Евро-2016даги илк ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Биз Евро-2016нинг финал босқичидамиз. Энди фақат ва фақат олдинга қараб интиламиз. Мақсадимиз - гуруҳдан чиқиш. Бунинг учун бор кучимизни ишга соламиз. Бугунги кунда исталган жамоа билан футбол ўйнаш мумкин. Мен терма жамоамизга ишонаман. Гуруҳдан чиқа оламиз деб 100 фоиз ишонч билан айта олмайман. Лекин, терма жамоамизнинг потенциали юқори", - дейди футболчи.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net