

Олдинроқ, Руни маст ҳолатда машина бошқаргани учун полиция томонидан ҳибсга олингани эълон қилинган эди. Бундан сўнг "ирислар" устози ҳужумчи билан очиқ суҳбат ўтказди. Маълумотларга кўра, 31 ёшли футболчи яна бир бор ушбу ишни такрорласа, клуб у билан хайрлашиши мумкин.
Куман Рунини жамоага таклиф қилиб, клубда тажрибали футболчи ёшларга сабоқ беришини истаган эди. "Эвертон" форвардга 300 минг фунт жарима солиши мумкин.



