"Эвертон" Малком учун 40 млн евро таклиф қилди ва бу сумма ошиши мумкин

31 июл 2019, 00:15
"Барселона" ярим ҳимоячиси Малком фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

22 ёшли футболчига "Эвертон" қизиқмоқда. Ливерпулликлар бразилияликни сотиб олиш учун "Барселона"га 40 млн евролик таклифни юборди. 

Аввалроқ, Малкомга "Зенит" клуби 39 млн евро тўлашга тайёрлиги ҳақида маълумот берилганди. 

Ўтган мавсум, у каталонияликлар сафида ЛаЛигада 15 та ўйин ўтказди ва 1 та гол, 2 та ассист қайд этди.  

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca