"Эвертон" Каррагернинг ўғли билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
8 май 2021, 12:35
"Эвертон" "Уиган" ҳимоячиси Жеймс Каррагер билан шартнома имзолаши мумкин.

18 ёшли англиялик футболчи Карло Анчелотти жамоасига 2021 йилнинг ёзида эркин агент мақомида ўтиши мумкин.

Каррагер айни дамда "Уиган"нинг ёшлар жамоасида тўп тепмоқда.

У "Эвертон"нинг принципиал рақиби бўлмиш "Ливерпуль" жамоасида ўйнаган Жейми Каррагернинг ўғлидир.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›