"Эвертон" ивуарлик футболчига даъвогарлик қилмоқда

29 дек 2019, 02:11
"Галатасарой"да ижара асосида ўйнаётган "Фулхэм" футболчиси Жан-Мишель Сери АПЛга қайтиши кутилмоқда.

"Footmercato" нашри хабарига кўра, ярим ҳимоячи "Эвертон" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Агар Карло Анчелотти хоҳласа, 28 ёшли футболчи мерсисайдликлар таркибига қўшиб олиниши мумкин. 

Маълумотларга қараганда, "Монако" ҳам Серини Франция чемпионатига қайтариш масаласини муҳокама қилмоқда. У 2015-2018 йилларда Франциянинг "Ницца" клуби шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Footmercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›