"Эвертон" футболчиси "Челси"га рад жавобини берди

Mirjalol Normatov
27 янв 2023, 00:58
"Эвертон" футболчиси Амаду Онанага "Челси" даъвогарлик қилаётганди.

"Nieuwsblad" хабарига кўра, Лондон клуби 21 ёшли футболчига таклиф билан чиққан, аммо рад жавобини олган. Ҳозирда "Арсенал"нинг футболчи учун имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Шу боисдан "Челси" футболчи учун яна бир таклиф жўнатмоқчи.

Ушбу мавсум олдидан "Лилль"дан "Эвертон"га ўтган футболчи АПЛнинг 18 ўйинида иштирок этиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Nieuwsblad

Сўнгги янгиликлар

Барча ›