

"Эвертон" клуби "Астон Вилла" ўйинчиси Анвар Эль-Газини расман ижарага олганини маълум қилди. Келишувда футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиш борасидаги банд ҳам бор.
26 ёшли ўйинчи 2019 йилдан бери "Астон Вилла" шарафини ҳимоя қилиб келар эди. Бундан аввал, Эль-Гази "Аякс" ва "Лил" клубларида тўп сурган.



