Это'О: “Мессини ўғлимдек яхши кўраман. У “Барса”дан кетса, клубнинг номини ўзгартиришга тўғри келади”

18 авг 2020, 00:43
“Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Самуэль Это'О каталонияликлар форварди Лионель Мессининг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Мен уни ўз ўғлимдек яхши кўраман ва барча яхши тилакларимни билдираман. “Барселона” – бу Месси, ўйлайманки, агар у жамоани тарк этадиган бўлса, каталонияликлар клуб номини алмаштиришларига тўғри келади. “Барселона”га омад кулиб боққан – жамоа таркибида дунёнинг энг яхши футболчиси тўп тепади. Клуб Леони ўз сафида сақлаб қолиш учун барча ишни қилиш керак”, дея Это'Онинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS  нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: As